Translation is not possible.

Фитрат сўзи луғатда «софлик», бирор нарсанинг бошқа нарса аралашмаган «асл» маъноларини англатади. Истелоҳда эса инсон яратилган аввалги вақтдаги соф ҳолати, ёки табиий характери кабилар тушунилади. Ҳар бир инсон табиати покиза, яхши амалларга мойил, фасод ва бузғунчиликлардан узоқда қилиб яратилган. Бунга қуйидаги ҳадис далил бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳар бир бола фитратда туғилади. Бас, ота-онаси уни яҳудий қилади ёки насроний қилади ёки мажусий қилади», дедилар».

Ибн Ҳиббон ривояти.

Фитрат одоблари деганда инсониятнинг илк босқичи Одам алайҳиссалом давридан ҳозирги кунга қадар давом этиб келаётган одоблар тушунилади. Бу одоб пок табиатли ҳар бир инсон амал қиладиган нарсалар бўлиб, илоҳий динларнинг барчасида бунга риоя қилиш буюрилган. Аслида дин буюрмаган тақдирда ҳам инсон табиатан бу одобларга амал қилади. Чунки унинг соф фитратида бу одобларга мойиллик бўлади.

Send as a message
Share on my page
Share in the group