Ислом жамияти ўзининг кутилаётган уйғонишини ахлоқсизлик ёки диндорлик пардаси устида рўёбга чиқариши жуда ҳам қийин. Нафсни қийнамасдан ёки унинг ҳавоси ва шахсий интилишларига хилоф қилмасдан бу уйғониш иложсиздир.
Бундай бузуқ нафс эгасига узрлар ўйлаб топилиши ва қочиш йўлларининг очилиши жуда ҳам осон. У атрофида туманли бир доира пайдо қиладики, аҳволининг ёмонлиги одамлардан тўсилади. Илло дин булардан бирортасига алданмайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга узрини айтиб келган киши, агар Рум ғазотига чиқса ва атрофида бани асфарнинг (оқтанлилар) аёлларини кўрса, динида фитнага тушиб қолишдан қўрқишини айтди. Шунда у тўғрида Аллоҳ қуйидаги оятни нозил қилди: \"Уларнинг орасида: «Менга (жангдан қолиш учун) изн бергин, мени фитнага солмагин», дейдиган кимсалар ҳам бордир. Огоҳ бўлингизким, улар (жангдан қолишлари сабабли) фитнанинг ўзига тушдилар. Шак-шубҳа йўқки, жаҳаннам кофирларни ўраб олгувчидир”. (\"Тавба\" сураси, 49-оят)
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига кишилар келиб шундай дейишди: “Мадинадаги уйларимиз душман учун очиқ-сочиқ, уларда эса фақат болалару аёллар қолмоқда!”. Улар бу билан Хандақ ғазотидан қутилиб қолишни ўйлашганди. Шунда Аллоҳ таоло улар тўғрисида шундай деди: “Улардан яна бир гуруҳ эса «Уйларимиз очиқ-сочиқ (қолган эди),» деб пайғамбардан изн сўрардилар. Ҳолбуки (уйлари) очиқ-сочиқ эмас эди. Улар фақат (жанг майдонидан) қочишнигина истардилар. (\"Аҳзоб\" сураси, 13-оят).
Агар мусулмонларнинг тиллари ва гаплари даъвонинг бир водийсида бўлсаю, дайди нафслари дунёда рақобат ва ҳавода мусобақадан иборат бошқа водийда бўлар экан, қандай қилиб уларда Аллоҳнинг нусрати ҳақиқат топсин?! Бу инсонлар ҳаётида ислом нусрати қадриятларидан бирортаси ҳам самара беролмайди! Улар ўз ораларида иттифоқ қилолмайдилар. Чунки тиллари бир ишни сўзласа, бир вақтнинг ўзида нафслари бошқа ишларда улоқиб юради. Уларни ҳақиқий ҳадафлари бирлаштирмайди, муайян ғоя ҳам жамлай олмайди. Бирлари тўғрисида бошқалари тақво этишмайди. Улар бир-бирларини чиндан севмайдилар, ардоқламайдилар. Чунки нафсларининг дунёга ва унинг бойликларига боғлиқ бўлиб қолгани, ўрталарида ҳасад уруғларини ёйиб бўлгандир. Улардан бирида обрў, ёки мартаба ё бойлик бўлса, бошқалари кўнглига ҳасад ёриб киради ёки қалбларини адоват ёндиради.
Улардан бири ана шундай ҳис-туйғулар дардида чекканчалик ғамни мусулмонлар тўғрисида ёки Аллоҳ азза ва жалла олдида кутиб турган келажак ҳақида чекмайди. Шу туфайли улар фақатгина бир миқдор ҳамкорлик қилишади. У шундай миқдорки, уларнинг ҳар бирининг манфаатини у қондиради, уларга яхши ном ва лойиқ мартабани таъминлайди. Улар ҳақиқатда фақат ўлжани исташганидан ҳамкорлик қилишади. Чунки уларда ўлжа фақат мана шу йўл билан қўлга киритилади. Агар йўллари манфаатлари ортигача чўзиладиган бўлса, уларни турли йироқ ва қарама-қарши томонларда кўрасиз. Уларни турли хил узрлар билан узрхонлик қилишаётганига гувоҳ бўласиз. Иттифоқ, ҳамкорлик ва биродарликка чақирсангиз, сўзларингиздан бирортасининг таъсири бўлмаётганини ҳис этасиз.
Айтганларимиз туфайли улар нусрат топмайдилар. Чунки нусрат ва ионат қўлида бўлган зот – Аллоҳ, уларга ҳақиқатларини билган ҳолда назар қилади. Уларнинг бирор нарсаси Унга махфий қолмайди. Шу сабаб қанчалик тирбанд жамоани кўрсангиз ҳам, исёнкор оташин сўзларни эшитсангиз ҳам ва ажойиб дақиқ режага гувоҳ бўлсангиз ҳам, буларнинг бирортаси душманни қўрқитолмайди, робита тузолмайди ва жамият қуролмайди. Чунки улар лойқадирлар. Бировни қўрқитолмайдиган ахлатдирлар.
Бу хатардан мусулмонларни огоҳлантирган зотга Аллоҳнинг салавоти бўлсин. Ўшанда шундай дегандилар: “Сизларга қарши миллатлар, овқатга бир-бирини чорлаган ошхўрларга ўхшаб бир-бирларини (сизларни сизларга қарши урушишга) чақирадилар. (Бугунда бундай ҳолатларнинг қанчасига гувоҳ бўлмоқдамиз, фикр қилинг-тарж.) Шунда: “Ўша кунда биз камчилик бўлганимизданми, ё Расулаллоҳ?”, деб сўрашди. Расулуллоҳ жавоб қилдилар: “Балки сиз кўпчилик бўласиз. Лекин сизлар селнинг лойқасига ўхшаган лойқа-ахлатдек (беқадр) бўласиз. Аллоҳ душманларингиз қалбидан сизлардан қўрқишни олиб қўяди. Сизнинг қалбингизга эса заифлик ташлаб қўяди. “Заифлик нима?”, дея савол беришганда, айтдилар: У ДУНЁНИ СЕВИШ ВА ЎЛИМНИ ЁМОН КЎРИШДИР.
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий, \"Гуноҳнинг ботини\" китобидан.