Тожикистонда ҳижоб тақиланди. Шунингдек исломий байрамлар, Рамазон ва Қурбон ҳайитига ҳам бир қатор чекловлар қўйилди.
Хўш, нимага Тожикистон сиёсий элитасида исломофобия ортиб бормоқда.
1. Россидаги теракт оқибатида Тожикистонда диндорларга босим яна ортди. Албатта, ҳозирги кунда Тожикистон Россиянинг вассалидек гап. Шунинг учун Путин тоғо Имомалини роса тузлаяпти.
2. Тожикистонинг шундоққина ёнида исломийликни даъво қилган толибон ҳуқумати Афғонистон бошқарувини қўлга олди. Ҳозирги кунда Тожикистон ва Афғонистон муносабатлари таранг аҳволда. Бунақа вазиятда тожик халқи орасида толибонга симпатияси борларнинг сафи ортиб бориши хатарли.
3. Имомали узоқ йиллар давомида Тожикистонни оилавий пудратга айлантириб юборди. Натижада, айтарли бирорта иқтисодий тузилма шаклланмади. Тожикистон аҳолисининг деярли барчаси мигрантлик ҳисобидан кун кечиради. Пулсизлик ва илмсизлик ҳукм сурган жамиятда мутаассиблик ошиб бораверади. Шунинг учун тожик ҳукумати келгусидаги бўладиган хавфларнинг олдини олиш учун динни чеклашга қарор қилган.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, давлатда қанчалар коррупция овж олган, таълим тизими ўлик ҳолда бўлса ва ислоҳотлар юримаса, динга доим таъқиб бўлади. Тараққий этган давлатларнинг бирортасида ҳам динга қаршилик бўлмайди. Тўғри, бир қатор Европа давлатларида динга қарши қонунларни қабул қилиш ҳаракатлари бўляпти, лекин бу ҳеч қачон халқнинг розилигисиз бўлмайди. Ҳар қалай, уларда ўз ҳуқуқларини талаб қилишга ҳуқуқлари бор.