Translation is not possible.

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh omonmisizlar azizlar. Bugungi Sayyidi ayyom Jumʼa ayyomi barchamizga muborak boʻlsin. Kirib kelayotgan Oylarning sultoni Ramazon oyi barchamizga barokatli va saodatli boʻlsin. Bu oydan ulkan ajrlar ila chiqmoqni Allohim barchamizga nasib etsin.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

🌙 2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:

☪️ЗАКОТ

Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.

Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

☪️ ФИТР

Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;

арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;

майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;

хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.

☪️ФИДЯ

Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#zakot #fitr #fidy #ramazon

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#ramazon-2024

Рамазонни қандай кутиб оласиз?

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан: "Сизлар Рамазон ойини қандай кутиб олардингиз?" деб сўрашди. У зот: "Биз рамазон ойини мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача адоват ва кек сақламаган ҳолда кутиб олар эдик", дедилар.

Аллоҳим! Мен қалбимда бандаларингдан бирортасига зарра мисқолича ҳам гина сақламайман, барчаларини кечириб юбордим.

Аллоҳим! Сендан бандаларингдан бирортаси қалбида менга нисбатан заррача адоват сақламаслигини сўрайман.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•

📲Яқинларингизга ҳам улашинг!

⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿 https://taplink.cc/sammuslim.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Sammuslim.uz

https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

«Ўзбекчилик» ривожланмаслигимиз сабабими?

"Аср шоҳиди" кўрсатуви, 6-қисм

Томоша қилинг 👉 https://bit.ly/4bYTmDn

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Рофиь ибн Умайра тавба қилишидан аввал ўғри бўлган эди. Араблар уни "Саҳро шайтони" ёки "Саҳро доҳийси" деб лақаблашар эди.

У аввал инсон оёғи етмаган саҳродаги барча йўлларни яхши биларди.

(Ҳозирги кунда уни "Гугл харита" десак ҳам бўлади)

У ҳеч ким бормаган бир маконга туяқуш тухумини олиб бориб, унинг ичига сув қуйиб кўмиб қўярди. Бирор нарсани ўғирласа, ўша жойга қочиб борарди. Одамлар унга эргашиб саҳрога чиқишса, абадий қайтиб кела олмасликларини билишгани учун бундан хавф қилишарди.

Абу Бакр, Умар ибн Хаттоб ва Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумлар бошчилигида ва бошқа кўплаб саҳобалар иштирок этган "Зоти салосил" ғазотига чиқиш вақтида уни йўлбошловчи қилишни исташди. У саҳро йўлларини билимдони эди. Уни мушрик бўлишига қарамасдан ғазотга чақиришди.

У бу вазифани мол эвазига қабул қилди.

Лекин йўлда уни сахобалар аҳлоқи ва ибодатлари таьжубга солди ва Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қўли остида Исломни қабул қилди.

Субҳаналлоҳ!

У машхур "Ярмук" ғазотида махфий йўллар борасидаги маьрифатини ишлатди.

Румликлар Шомдаги қўшинларимизга кучли босим ўтказаётган вақт эди. Қўмондон Абу Убайда ибн Жарроҳ Мадинадан кўмак сўради. Халифа Умар ибн Хаттоб Ироқда бўлган Холид ибн Волид қўшинининг бир қисмини зудлик билан Шомга юборишга амр қилди.

Йўл узоқ вақт олишини билган Холид йўлни қисқартиришни истади ва Рофеь ибн Умайрадан қўшинни ҳалокатли йўлга етаклашга амр қилди.

(Яаьни, бу йўл қисқароқ бўлиш билан бирга қоқ саҳро марказидан кесиб ўтиш дегани эди).

Рофеь Холиддан бир неча чанқаган туя келтиришлари, сўнгра уларни қоринларини сувга тўйдиришларини, сўнгра уларнинг устига сув ортишларини сўради.

Шундай қилиб қўшин ҳалокатли йўлга тушди. Ҳар маьлум оралиқ вақтда бир туя сўйилар, ичидаги сув олиниб, отлар суғорилар, устига юкланган сувлардан эса қўшин суғориб бориларди.

Орадан беш кун ўтиб уларда на сув ва на туялар қолди. Бу ҳам етмагандек Рофеьни иссиқ тасирида кўзи оғриб қолди. У йўлбошчи бўла туриб кўра олмай қолган эди. Ҳатто, Холид ва бошқа саҳобалар халок бўлдик, деб ўйлашди.

Шунда Холид:

"Эй Рофеь, нима дейсан?" - деди.

Рофеь уларга:

"Рўбарўйингиздаги узоқ маконга қаранглар, аёл кўкрагига ўхшаб бўртиб чиққан икки тоғни кўряпсизларми?" - деб сўради.

Улар қараб кўриб:

"Ҳа кўряпмиз"- дейишди.

Шунда Рофеь:

"Ўша икки тоғ орасида мен ўттиз йилдан бери кўрмаган дарахт бор. Мен бу макондан отам билан ўтган вақтлар бола эдим"- деди.

Саҳобалар дарахт ўрнини топиб, унинг атрофини кавлашди ва кўп сув топишди. Сувдан ичишиб, ҳайвонларни суғоришди, таҳорат олиб намозларини ўқиб олишди. Сўнг ҳаракатга тушиб, бор йўғи беш кунда манзилга етиб келишди. Агар билсангиз бу буюк ғалабанинг ўзидир.

Шундан сўнг Аллоҳнинг нусрати билан Шомдаги Рум қўшини тор мор қилинди ва Шом фатҳ қилинди.

📖 "Ал-истийьаб фи маьрифати саҳоба" ли ибн абдул Бар.

📖 "Усудул ғоба" ли ибн Асир.

📖 "Муьжамус сахоба" ли имам Бағовий.

-----------------

Ислом фатҳларида ҳар бир саҳобанинг ўзига хос унутилмас хиссалари бор. Аммо Шомнинг фатҳ этилишида Холиднинг ўн минглаган катта қўшинини саҳродан қисқа муддатда бешикаст олиб ўта олган йўлбошчи Рофеь ибн Умайра розияллоҳу анҳунинг ҳизматлари беқиёсдир. Улар Аллоҳнинг ҳақ динини бизгача етиб келишида ўз ҳаётларини фидо қилишди. Барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин!

Send as a message
Share on my page
Share in the group