UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.
  "Одамлардан такаббурлик ила юз ўгирма".
      Луқмон сураси 18 оят
   Яҳё ибн Маъин айтади:
"Аҳмад ибн Ҳанбал каби инсонни кўрмаганман. Унга эллик йил ҳамсуҳбат бўлдик. Бирор марта солиҳ инсонлиги ёки яхшилиги билан фахрланмади. Доимо: "Биз бечора-мискинлармиз", дер эди".
    Тавозули бўлаверинг. Сизни мутакаббир қилиб қўйган бойлик аслида фақирликдир.
   Сизга "сен барчадан устунсан" дейдиган илм аслида жоҳилликдир.
   Сизни золим қилиб қўядиган мансаб аслида таназзулдир.
   Сизни қаҳри қаттиқ қилиб қўядиган куч аслида заифликдир.
  
   Ҳақиқий бойлик, илм ва олийжаноблик фақат камтар инсонларда бўлади!
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Уларга мумкин ва ярашади ҳам, бизга эса мумкин эмас!.
  Бир эски газетада ёзилган мақолага кўзим тушиб қолди. 1954 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионати Швецарияда бўлиб ўтган экан.
   Ирландия терма жамоасининг иккита ўйини якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли терма жамоанинг олтита аъзоси чемпионатда иштирок этишдан бош тортибди. Сабаби булар якшанбада черковга ибодатга боришар экан.
   Юқоридаги олтилик Ирландияда қолиб "Катта Белфаст" ибодатхонасида ибодат қилишни муносиб қарор деб билишди. Юқоридаги ўйинчилар Футбол федерацияси ўйинни бошқа кунга кўчиришдан бош тортгани учун шу қарорга келишган эди.
   Юқорида белгиланган иккита ўйинни ҳам Ирландия терма жамоаси енгилмасдан дуранг билан якунлади. Юқоридаги олтовлоннинг ҳам ибодатлари ўз вақтида бўлди.
   Уларни ҳеч ким террорист ҳам демади. Аксинча, уларни барча мақтади. Европада ўша вақтлар ҳали ҳамон инсоний фитрат яшамоқда эди.
   Европанинг бу олам билан муаммоси шуки, у бутун дунёни ўз фикрига бўйсунишга ундайди. Бўйсунмаганлар фикри қолоқ ва маданиятдан узоқ ҳисобланади.
    Қирқ йил олдин жинсий бузуқлик ва лўттивозлик (бачавозлик) Европада жиноят ҳисобланиб унга қонунан жазо бор эди. Бутун дунёни шунга кўндиришди. Бугун эса ҳаммаси аксинча бўлди. Энди лўттивозлик  (бачавозлик) жиноят эмас. Ҳамма энди фикрини ўзгартириши лозим. Чунки Европа фикрини ўзгартирди-да!
  Икки йил олдин ҳаммамиз Қатарда Германия терма жамоасининг Япония билан бўлган ўйинини кўрдик. Германия терма жамоаси яқиндагина қилмишлари учун қамалаётган лўттивоз  энди ҳимоя қилгандек бўлиб қўлларини оғизларига қўйиб суратга тушишди.
   Немислар бизга фикр эркинлиги ҳақида сафсата сотишади. Агар уларга Холокост ҳақида гап очсангиз сизни қамоққа олишади. Фақатгина бу ҳақида эслашнинг ўзи жиноят эмас, ададларга эътибор қаратиш ҳам жиноятдир!
Раналдо ҳам фаластин ҳакида сўз очгани учун кўп соврунлардан маҳрум бўлди.
   Месут Озил Хитойдаги уйғурлар ҳақидаги фикрини ўзгартирганида уни танқидлар бўрони остида қолдиришди. Уни халқаро учрашувлардан ман қилишди. Ўшанда Озил шундай деган эди:
   "Ғолиб бўлсам Германияликман, зиён кўрсам Туркиялик муҳожирман!".
  
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
   Аъмаш роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Шундай инсонларни кўрдим, агар улар бир-бирлари билан бир ёки икки ой кўришишмаса “қандайсан?” ёки “аҳволинг қандай?”дан нарига ўтишмас эди. Аммо молининг ярмини сўраса бир-бирларига бера олишар эди. энди шундай инсонларни кўраяпманки, улар бир-бирлари билан бир кун кўришмаса ҳатто товуқларигача сўрашади, аммо бир дирҳам сўрашса бир-бирларига беришмайди!”.
   Энди Аъмаш роҳимаҳуллоҳнинг замонида инсонлар шунақа бўлиб кетишган бўлса, бизнинг замонимизда қанақа деб ўйлайсиз?!
   Дўст бу руҳнинг бир бўлаги, қалбнинг улфатидир. Бугун муҳаббат билан бир жойда жам бўладиганлар олдин руҳлар оламида жам бўлганлардир. Руҳлар қўшинлардир. Улардан қайси бири олдин улфат бўлган бўлса дунёда ҳам улфат бўлади, олдин бир-бирини ёқтирмаган бўлса дунёда ҳам ёқтирмайди!
   Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Бировга чўнтагингдаги нарсанинг озини бериб туриб унга қалбингдаги нарсани кўпини берма!”.
   Дўстларингизни йўқланг!
   Уларнинг аҳволига зийраклик билан боқинг!
   Улар талаб қилмасдан эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилинг. Зеро баъзи нафслар азиз бўлади. Дардини ўзгаларга очишни исташмайди!
   Олдингилар олдига бирор дўсти эҳтиёжини сўраб келса уни дарров раво қилар, сўнгра уйга кириб “нега сўрашидан олдин дўстимнинг аҳволидан хабар олмадим”, дея
нафсига итоб қилар эди. Улар дўстининг ўзидан бошқалар олдига эҳтиёжини сўраб боришини ўзларига ор билишар эди, бундай ҳолда ўзини ёмон дўст деб ҳисоблашар эди.
   Улар дўстларини айбламоқчи бўлишса эҳтиёжларини ўзгалардан сўрашар эди!
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Гунохлар туфайлик.
⚡Хасанул Басрийдан бир киши суради:
Эй Абусаид мен тахорат килиб сог омон кечаси тахажжуд укийман деб ётаман лекин тура олмайман шунинг сабаби нимада???
Гунохларинг туфайликдир дедилар...
⚡Хасан рахимахуллох айтадилар:
Бир банда гунох иш килади ва у туфайлик кундизи руза кечаси тахажжуддан махрум булади.
⚡Абусулаймон рохимахуллох айтадилар:
Инсон гунохи туфайли жамоат намозига етиша олмайди...
⚡Фузайл ибн Иёз айтадилар:
Билгинки агар кундузи руза кечаси намоз укий олмаябсанми? албатта бу сенинг гунохларинг туфайли дир, улар сени кишанлаб боглаб куйгандир...
Тавфик Аллохдан!
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Намозда бўлганингда қалбингни сақла, таомда бўлганингда ҳалқумингни сақла, ўзганинг уйида бўлганингда кўзингни сақла, одамларнинг орасида бўлганингда тилингни сақла!
Икки нарсани ёдда тутгин ва икки нарсани унутиб юборгин.
Ёдда тутадиганларинг:
1. Аллоҳ,
2. Ўлим.
Унутиб юборадиганларинг:
1. Бировга қилган яхшилигинг,
2. Бировнинг сенга қилган ёмонлиги.
(Луқмони ҳаким)
Send as a message
Share on my page
Share in the group