Расулуллоҳни тушда кўриш учун тавсиялари
1-ТАВСИЯ
Қадр сурасни ҳар куни қуёш чиқиш ва ботиш чоғида 21 мартадан ўқишни одат қилган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳнинг хоҳиши билан тушида кўради.
(ал-Васоилуш-шафиъа).
2 – ТАВСИЯ
Кавсар сурасини бир кечада минг марта ўқиган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳнинг хоҳиши билан тушида кўради.
(ал-Васоилуш-шафиъа)
3 - ТАВСИЯ
Кимки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўришни истаса “Музаммил” сурасини 41 марта ўқисин, шубҳасиз Расулуллоҳни кўради!
(ал-Васоилуш-шафиъа 417-Б).
4 - ТАВСИЯ
Жумъа кунида “Қадр” сурасини минг марта ўқиган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўрмагунча бу дунёдан ўтмайди.
(Хазинатул асрор).
5 – ТАВСИЯ
Баъзи уламолар айтишларича, “Кавсар” сурасининг қуйидагича хусусияти бор: кимки бу сурани жумъа кечасида минг марта ўқиб ортидан Расулуллоҳга яна минг марта саловат айтиб ухласа, тушида Ул зоти шарифни кўради.
6 – ТАВСИЯ
Баъзи машойихларга кўра, жума кечасининг қоқ ярмида туриб “Қурайш” сурасини минг марта ўқиб, таҳорат билан уйқуга кетса, тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўради ва Аллоҳдан сўраган бошқа ҳожатлари ҳам раво бўлади.
7 – ТАВСИЯ
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳума айтади: кимки бир кечада “қул ҳуваллоҳу аҳад”ни минг марта ўқиса, тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўради. Мен Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, буни тажрибадан ўтганини ишонч билан айта оламан. Ҳасан Муҳаммад Шаддод.
(ал-Васоилуш-шафиа).
8 – ТАВСИЯ
Яна Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумадан “Васоил”нинг 471-саҳифасида келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Қайси бир мўминки, жума кечасида икки ракат намоз ўқиса ва ҳар бир ракатида Фотиҳа сурасидан кейин 25 мартадан “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқиб, унинг ортидан минг марта “Соллаллоҳу ъала Муҳаммадин ан-Набиййил-уммий”, деб саловат айтса, кейинги жумагача албатта мени тушида кўради. Ва ким мени кўрса, Аллоҳ унинг гуноҳларини мағфират қилади” - дедилар.
(“Саодатуд-дорайн”)
“Мафотиҳ ал-мафотиҳ”да “ал-Азкор”дан нақл қилинади:
- “Кимки жума кечаси икки ракат намоз ўқиб, ҳар ракатида бир мартадан “Фотиҳа” сурасини ва беш мартадан “Оятул-курси”ни ўқиб, намозни тамомлагач, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўради.
10 – ТАВСИЯ
“Мажмаъул-ҳадис”да келтирилган ривоятга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган эканлар:
- “Ким мени тушда кўришни истаса, жума кечасида икки салом билан тўрт ракат намоз ўқисин. Ҳар бир ракатида “Фотиҳа”, “Ваз-зуҳо”, “Алам нашроҳ”, “Инна анзалнаҳу”, “Иза зулзилатил-арзу” сураларини ўқисин. Кейин менга етмиш марта саловат ва етмиш марта истиғфор айтсин, сўнгра ухласа, мени тушида кўради”.
11 – ТАВСИЯ
“ал-Васоилу-шафиа” 467-бетда келтирилади. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан айтадилар:
- “Кимки менга шанба кунда минг марта саловат айтса, жаннатдаги жойини кўрмагунча дунёдан ўтмайди..”.
Мен бу хабарни тажрибамдан ўтказганман. Ҳасан Муҳаммад Шаддод.
12 – ТАВСИЯ
“ал-Мафохир ал-алиййа”да Абу Ҳасан аш-Шозилий раҳматуллоҳи алайҳнинг қуйидаги тавсияси келтирилган: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушда кўриш учун “Изаш-шамсу куввирот”, “Изас-самааун фатарот” ва “Изас-самааун шаққот” сураларини ўқиб юришга одатланинг.
13 – ТАВСИЯ
Устозимиз Жамолуддин Абулмавоҳиб аш-Шозилий раҳматуллоҳи алайҳ айтар эдилар: мен, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушимда кўрдим. Ул Зот менга:
- “Уйку олдидан “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим”ни беш марта, “Аъувзу биллаҳи минашшайтонир-рожим”ни беш марта айтасан. Кейин, “Эй Аллоҳ! Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ҳаққи-ҳурмати менга Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни шу дунёда ҳам, охиратда ҳам кўрсатгин, деб айт. Агар ухлашдан олдин шуларни айтсанг, мен олдингга келаман ва асло қолиб кетмайман” - дедилар”.