UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Мана яна икки кундан сўнг янги йил мавзусидаги постлар ёзиш тўхтайди, кейин бирор ҳафта паққилдоқларни "мухокама" қиламиз.

Яна озгина вақтдан сўнг 14 - феврал (ден валентин)ни "миллийлаштирилган" модули мухокамаси бошланади.

Бундан кейин 8 - март, кейин 21 - март мухокамаю бахслари қизий бошлайди.

Хуллас "зерикмаймиз"

Уйқуга ётишдан аввал телефондан бош кўтариб ётамиз, уйқудан уйғонибоқ яна телефонга юзланамиз.

Аммо бир нарса эсимизгаям келмайди.

Аллоҳ илмни ҳар бир мусулмонга фарз қилиб илм ўрганишга буюрди, аммо биз гўёки илмни фақат болаларимиз ўрганиши фарзу аммо бизга шарт эмасдек (наузубиллаҳ) бепарвомиз.

Аслида биз асосий вақтимизни ижтимоий тармоқлар билан эмас, балки қуръонни ўқиб ўрганиш ва бошқа дунёвий илмлар билан банд қилишимиз бизларни бу дунёда ва охиратда саодатга эриштиришини ҳис қилиб яшашимиз ўзимиз учун яхши танлов бўларди.

Биз тармоқда фаолликда мусобақалашаяпмизу аммо бир - бирларимиздан "қанча қуръон ёд олдинг, қанча хадисларни ўргандинг" деб савол жавоблар қилмаймиз.

Қисқаси, биз шов - шувли хабарларга ғайратли аммо фарз бўлган илмга дангаса бўлиб кетдик.

Ҳозирда шу постни ёзар эканман ва сиз ўқиётган экансиз демак сиз ва мен тирикмиз, ҳозир ҳам ўзимизни ўзгартиришга кеч эмас.

Эртага жанозамиз эълон қилинганда ҳаммаси кеч бўлади.

"уйғонайлик"

Facebook тармоғидаги Мухаммад Икром сахифаларидан олинди.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group