Translation is not possible.
Чин пўлат ўтда, мўмин эса ҳаётда оқлар номини
Гуноҳлардан парҳез этиб, озода сақлар номини,
Камтарин доим бировдан пастда сақлар номини,
Ишқдаги ҳижрон маҳоратдан сўроқлар номини,
Чин мўмин бўлмай туриб, ким билгай имон қадрини...
Баъзилар оддий одамни Хизир – авлиё дейдилар,
Билмайин, танлаб олган уни, қодир худо дейдилар,
Халқ кўрсин учун бўлса, амал барин риё дейдилар,
Рўзи маҳшарда ундайни, чин ёрдан жудо дейдилар,
Чин ошиқ бўлмай туриб, ким билгай жанон қадрини...
Эй Туроб, гарчи мўминсан, сен ўзингни пастда тут,
Шу амаллар бирлан ризоликни ул жанонингдан кут,
Дунёнинг нозу карашмасин, бу лаҳзадан буткул унут,
Ёр висолин орзу қилсанг, оғринмасдан, заҳрини ют,
Зиндон ичра ётмай туриб, ким билгай осмон қадрини..
Send as a message
Share on my page
Share in the group