Translation is not possible.
🌿 “99” ҚОИДАСИ 🌿
Подшоҳ вазиридан сўради:
— Қандай қилиб оддий хизматкор мендан бахтли бўлиши мумкин?
Унинг ҳеч нарсаси йўқ.
Мен эса бутун мамлакат подшоҳиман… аммо қалбимда хотиржамлик йўқ.
Вазир деди:
— Унда “99” қоидасини синаб кўринг.
У бир ҳамёнга 99 динор солди. Устига эса:
“100 динор”
деб ёзди ва хизматкорнинг эшиги олдига қўйиб кетди.
Хизматкор ҳамённи очди. Санади:
99 динор. У ҳайрон бўлди.
— Демак, биттаси тушиб қолган!
Шу кеча у бутун оиласи билан бирга йўқолган “1 динор”ни қидирди.
Тонггача излашди. Топа олишмади. Кечагина шукр билан яшаётган инсон:
ғазабли,
асабий,
безовта, норози бўлиб қолди.
Эртаси куни подшоҳ унинг юзидаги ўзгаришни кўриб, “99”нинг маъносини тушунди…
🌱 Биз ҳам кўпинча шундаймиз. Аллоҳ берган:
соғлиқни,
иймонни,
нафасни,
оилани,
ризқни,
тинчликни,
кўзни,
қулоқни,
юришни,
уйқуни,
унутиб…
бизда йўқ “битта динор”ни қидирамиз. Шу йўқ нарса эса:
қалбимизни сиқади, шукурни ўлдиради,
ҳаёт лаззатини тортиб олади.
Қуръонда Аллоҳ таоло айтади:
“Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, санаб адоғига ета олмайсиз.”
Нахл, 18)
Балки сиз излаётган “1 динор” — сиз учун хайрсиздир.
Балки Аллоҳ бермаган нарса — аслида раҳматдир.
Чунки У: бизнинг хоҳишимиз билан эмас, ҳикмати билан беради.
🌿 Шукр қилган қалб — энг бой қалбдир.
Send as a message
Share on my page
Share in the group