Translation is not possible.
НАМОЗДА ИККИ САЖДА ОРАСИДА ҚАНДАЙ ЎТИРИЛАДИ?
#намоз
❓372-CАВОЛ: Намоздаги икки сажда орасида қисқа вақтда қаъдада ўтирганда чап оёқ устига ўтириладими ёки оёқ ҳолати ўзгартирилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабига кўра намоздаги барча ўтиришларда (яъни, қаъда ва жалсаларда) эркаклар чап оёқларини тўшаб ўтирадилар ва ўнг оёқларини тик қилиб, оёқ бармоқларини қиблага қаратган ҳолда тутадилар.
Мазкур масала бўйича “Танвирул-абсор” китобида намознинг суннатларини санаб, улардан бири сифатида қаъдада “чап оёғини тўшаб ўтиришдир” дейилган. Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ “Раддул-муҳтор” китобида, унга изоҳ бериб: “Шунингдек, Шайх Қосимнинг фатвосида айтилгани каби икки сажданинг орасида ҳам шундай ўтирилади” деганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. fatvouz
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group