Translation is not possible.
#Ҳадис_571
🤲Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ ﷺ Жума кунини зикр қилдилар ва: «Унда бир соат бор, қайси бир мусулмон банда ўша соатда туриб намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У зот унга ўшани бергай», дедилар ва қўллари билан ўша(соат)нинг озлигини кўрсатдилар».
✍️Термизий ривояти
📌Шарҳ: Жума кунининг афзалликларидан бири унда дуо қабул бўладиган соат борлигидир. Ушбу соат ва унинг ҳақида миқдори ҳақида ҳам турли мулоҳазалар бор.
Баъзилар, бу соат олтмиш дақиқа вақтни ўз ичига олган табиий соатдир, дейдилар.
Бошқалар эса уларга хилоф равишда, бу соатдан мурод озроқ вақтдир, дейдилар.
Иккинчи фикрга ушбу ҳадис далилдир. Чунки унда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у соатга ишорат қилиб бош бармоқлари билан кўрсаткич бармоқларининг учларини бир-бирига жуда яқинлаштириб, бундоқ, деб озлигига ишорат қилишларидир.
Ана ўша соатда қайси бир мусулмон банда намоз ўқиб, дуо қилиб турган бўлса, Аллоҳ таоло, албатта, ўша банданинг сўраган нарсасини беради. Шунинг учун Жума куни доимо ибодат ва дуо билан машғул бўлиш керак.
📚Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ўша (соат) имом (минбарга) ўтирганидан бошлаб намоз ўқилиб бўлгунча», деганларини эшитдим» [Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган]. Термизийнинг лафзида: «Албатта, Жумада бир соат бордир. Банда унда Аллоҳдан нимани сўраса, албатта, Аллоҳ уни берур», дедилар. Одамлар: «Эй, Аллоҳнинг Расули, у қайси соатдир», дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозга иқома айтилгандан бошлаб, уни тугатгунча», дедилар».
📌Шарҳ: Бу ривоятда Жума кунги дуо тўсиқсиз қабул бўладиган соат, имом Жума хутбасини қилиш учун минбарга чиққандан бошлаб, то Жума намозини ўқиб бўлгунча экани айтилмоқда.
Демак, Жума куни ўша вақтда эътиборни яна ҳам кучайтириб, Аллоҳдан сўрайдиган нарсаларни астойдил сўраб туриш керак.
📚Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни ўн икки соатдир. Ундан бир соатда қайси мусулмон Аллоҳдан бирор нарсани сўраган ҳолда топилса, Аллоҳ азза ва жалла унга ўша нарсани берур. Бас, уни Асрдан кейинги охирги соатда изланглар», дедилар» [Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган. Ал-Ҳоким саҳиҳ, деган].
📌Шарҳ: Ушбу ҳадисда мазкур, дуо тўсиқсиз қабул бўладиган муборак соат, кундуз кунининг олтмиш дақиқадан иборат табиий ўн икки соатларидан бир соат экани тушунилмоқда.
Шу билан бирга ўша соат Асрдан кейинги қуёш ботишдан олдинги олтмиш дақиқа эканига ишорат қилинмоқда.
Демак, Жума куни айни ўша пайтда эътиборли бўлиб, дуо қилишга ҳаракат қилмоғимиз лозим.
©️P/s: Бу ижобат вақти ҳақида қирққа яқин қарашлар бўлиб, булардан энг саҳиҳи хатибнинг минбарда ўтиргандан намоз ўқилгунга қадар ўтган вақтдир. Бу вақтда қалбан дуо қилинади (валлоҳу аълам).
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
Каналга уланиш👇
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
Telegram: Join Group Chat

Telegram: Join Group Chat

Ушбу канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида очилган. Ушбу саҳифада Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳ, Одинахон ва бошқаларнинг диний-маърифий мақолалари, савол-жавоблар ва медиа маҳсулотлар бериб бори
Send as a message
Share on my page
Share in the group