Translation is not possible.
🗣“Уммат хорлигининг энг юқори даражаси – у мазлум бўла туриб, душмани томонидан ўз зулмига ўзи сабабчи эканига ишонтирилишидир.
Натижада уммат душманини ҳаддан ошган золим эмас, балки “тарбия берувчи” ва “йўлга солувчи муаллим” сифатида кўра бошлайди”, дейди Шайх Абдулазиз Торифий.
✔️Ҳақиқатдан ҳам зулмнинг энг хатарлиси – фикрий зулм. Инсон фикран енгилса, у ўзини ҳимоя қилмай қўяди. Душман шундай муҳит яратадики, мазлум охир-оқибат ўзини айбдор деб билади ва ҳатто золимни “раҳнамо” деб қабул қилади.
Натижада эса руҳий қуллик юзага келади.
Бу ҳолатга Фиръавн ва унинг қавми ёрқин мисол: у зулм қилди, лекин энг каттаси – одамларнинг онгини эгаллади. Қавми унинг ботил даъвосини қабул қилиб, унга итоат қилди.
Хулоса шуки, ҳақиқий озодлик — фикр ва ақида озодлигидир. Зулмни зулм деб танимаган инсон ундан ҳеч қачон қутула олмайди.
ⓒАбдуллатиф Абдураҳим
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group