Translation is not possible.
ПСИХОЛОГ БЎЛИШ ЎТА ОҒИР КАСБ ЭКАН
"Бахтиёр оила сари" дарсларимизнинг охирги курсида айрим одамлар, оилалар билан алоҳида гаплашиб, қўлимиздан келганча йўл-йўриқлар кўрсатишимизга тўғри келди.
Гоҳида масала тез ҳал бўлди. Гўё иноқлик бир идиш ичида бўлиб, унинг қопқоғини куч билан тортаётгандек, ҳатто идишни синдирмоқчи бўлаётгандек ҳаракатларга дуч келдик. Бундай пайтларда қопқоқни бураб очиш кераклигини айтиб қўйдик, холос.
Гоҳида эса ўта оғир, чигал вазиятларнинг гувоҳи бўлдик. Шу қадарки, бизда ҳам ғам-ташвиш бор, деб айтолмай қоласиз. Ўзингиздаги ғам-ташвишни ғам-ташвиш деб айтишга уяласиз. На йўл-йўриқ кўрсата оласиз ва на бир юпанч бўлгудек гап топа оласиз.
Шукрки, мусулмонмиз. Парвардигоримизга йиғлай оламиз. Бу дунёнинг ҳар қандай мусибати дўзахга солиштирилганда бир ором эканини биламиз. Ҳар қандай оғриқ ўткинчи эканини англаймиз. Акс ҳолда бу дардларни эшитган психологнинг ўзи псих бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.
Хуллас, психолог бўлиш менга тўғри келмас экан. Бировларнинг дарди билан анча вақтгача уйқум бузилди, оромимни йўқотдим. Бу ишни мен эплай олмас эканман.
@mahmudiylar
Send as a message
Share on my page
Share in the group