Translation is not possible.
АЁЛИМГА ИМОМЛИК ҚИЛИБ НАМОЗ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#намоз
❓371-CАВОЛ: Аёлимга имомлик қилиб намоз ўқисам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, аёлингизга имомлик қилиб намоз ўқишингиз жоиз бўлади. Бу борада “Бадоиъус-саноиъ” китобида шундай дейилган: “Агар имом билан бирга биргина аёл бўлса, у аёл имомнинг орқасида туради (яъни, ёнида турмайди). Аёлнинг имом ёнида баробар туриши имомнинг намозини бузади.
Яна бу мавзуда Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
إذا صلى الرجل في بيته برفيقه أو زوجته أو ولده حاز فضيلة الجماعة
яъни: “Киши уйида дўсти, ёки жуфти, ё фарзанди билан намоз ўқиса жамоатнинг фазилатига етади”.
Пайғамбар алайҳиссаломдан нақл қилинган ҳадисга кўра икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Ҳатто ҳанафий ва шофеъий уламолар, имомга эргашувчи ёш бола яъни, балоғатга етмаган бўлса ҳам, жамоат ҳосил бўлади, деганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. fatvouz
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group