Translation is not possible.
Касалликларнинг сабаблари. Табиий дори дармонлар.
Уйқусизликка қарши:
24 дона лимон суви + 350 гр эзилган саримсоқ бир шиша идишга со-
линади, унинг усти 3 қават латта билан ёпилиб, уй ҳароратида 1 ҳафта
туради. Сўнг сузилиб, музлатгичга қўйилади, тугагунича эрталаб ва
кечқурун 1 бир қошиқдан ичилади. Қоришма мукаммал қон тозаловчи
ва aртерияларнинг тиқилишини очувчидир. (лимон суви ўрнига табиий
сирка ҳам қўллаш мумкин. “Сирка” бўлимига қаранг.)
Ҳадиси шарифда: “Саримсоқ енглар, у билан даволанинглар, зеро
у етмиш дардга даводир. Агар менга фаришта келмаганида эди, мен
ҳам уни ердим”, дейилган. (Ҳазрати Али р.а. ривояти).
Огоҳлантириш: Кўп саримсоқ ейиш бошни оғритади, кўзга зарар бе-
ради.
Семизўти Pastirnaca sativa
Семизўти турли йўллар билан истеъмол қилинади, энг таъсирлиси
сувини ичишдир. Унинг суви иммунитет тизимини қувватлантиради,
бачадоннинг сурункали қонашини, геморрой қонашини ва қон кетиш-
ларини тўхтатади, гижжаларни туширади, буйрак, қовуқ, жигар ва талоқ
касалликларига фойдалидир.
Семизўти суви сўгалларга сурилса, уларни туширади. Ичилса, ёки
газзаклаган жойга боғланса, газзакни олади. Эзилган семизўти иссиқ
шишларга сурилса, шишни қайтаради. Семизўтининг суви ичилса ва
бош терисига сурилса, иссиқни туширади ва бош оғриғини камайти-
ради. Семизўти қайнатилиб ва сузилиб, суви билан клизма қилинса,
ичакдаги яраларни ёпади, гижжаларни туширади. Ёввойи семизўти боғ
семизўтидан фойдалироқдир. Буйрак касалликларига қарши ёввойи
семизўтидан фойдали дори йўқдир.
Сано Cassia akutifolla, Folium sennae
Тери, соч, кўзларни равшанлаштиради, қонни тозалайди, ошқозон
ва юракни қувватлантиради, жигардаги қопламаларни очади, ича-
кларни ишлатади, сийдикни кўпайтиради, иссиқни туширади, оҳак
тўпланишининг олдини олади. Асосий хусусияти юракка қувват бе-
риш бўлган сано табиблар томонидан “муҳташам дори” дея номланган.
Санони чой сифатида эмас, баргларини майдалаб сув билан ичиш ёки
қоришма сифатида истеъмол қилиш керак. Масалан:
30 гр сано + 15 гр жамбул туйилади, 15 гр ялпиз билан аралаштири-
либ, кечки овқат устига ярим чой қошиқ сепилади ёки таомдан кейин
сув билан ичилади.
Бир ҳил миқдорда сано, кашнич, жамбул туйилади ва кечки овқат
устига сепилади. Майдаланган сано асал билан аралаштирилади ва та-
омдан кейин 1/2 чой қошиқ сув билан ичилади.
1 ош қошиқ майдаланган қоразира + 2 ош қошиқ майдаланган шам-
бала + 3 ош қошиқ майдаланган сано +1 ош қошиқ майдаланган жамбул
+ 3-4 лимон суви + 150-200 гр зайтун ёғи + 3 бош эзилган саримсоқ ара-
лаштирилади. Таом билан бирга ёки нон устига суриб кунига ярим - 1ош
қошиқ ейилса, ичакларнинг тартибли ишлашини таъминлайди.
1/3-1/2 чой қошиқ майдаланган сано таомдан сўнг сув билан ичилади
ёки айни миқдордаги сано барги чайнаб ейилади.
Сано чойини ҳам ора сира истеъмол қилиш мумкин. Санони тез-тез
ичиши керак бўлганлар унинг чойини эмас, майдаланган аралашмала-
рини истеъмол қилсалар, янада яхши бўлади.
Қанчалик ичиш кишининг табиатига қараб белгиланади. Сано ёки
қоришмаларидан бири оғриқ берса ёки ичакларни қаттиқ ишлатса, ка-
майтириш керак. Пайти пайти билан умр бўйи ичиш мумкин.
Ҳазрати Анасдан (р.а.) нақл қилинган бир ҳадиси шарифда: “Бу уч
нарса – сано, қоразира, седана - ҳар дардга даводир”, дейилган.
Сано ичакларни юмшатувчи (бўшаштирувчи) сифатида қўлланса,
таом билан бирга ёки кейин, умумий даволаниш учун қўлланса, таомдан
аввал истеъмол қилинади.
Сирка Олма, узум сиркаси
Сирка таркиби: Олмалар пўсти ювилмасдан тўғралади ва шиша
идишнинг ярмигача солинади. Устига сув солинади. Ачитқи сифати-
да 1-3 қошиққача олма сиркаси қўшиш мумкин. Сирка ўткир бўлиши
учун 1 литр сирка аралашмасига 1 қошиқ асал қўшилиши керак. Идиш-
нинг оғзи мато билан ёпилиб, қоронғи жойга қўйилади. У тахминан 2
ойда тайёр бўлади. (Мева пашшалари пайдо бўлиб, устида медузасимон
қатлам пайдо бўлса ва сирка ҳиди келса,демак, сирка тайёр) Шунда сир-
ка сузилади, олмалари чиқариб ташланиб, қоронғи жойда сақланади.
Сирка янада ўткир бўлиши учун ҳар бıр литр сиркага бир қошиқ асал
қўшилиб, оғзи ёпилиб қоронғи жойга қўйилади. Сирка 2 - 4 ҳафтада тай-
ёр бўлади.
Уруғларидан ташқари олмаларнинг барча қолдиқлари сирка учун иш-
латилиши мумкин. Қанчалик кўп пўстлоқ бўлса, шунчалик яхши. Олма
сиркасининг шифоли бўлиши сиркада кўп миқдорда калий ва олма кис-
лотаси мавжудлигига боғлиқ. Сирканинг мижози совуқ: қайнатилиб
совуқлиги камайтирилса, шу билан ўткирлиги ошади. Метаболизмни
қувватлантирган ва қувватни оширган олма сиркаси хусусан қариялар
учун фойдали.
Сирка ҳазмга ёрдам беради, тромбоцит ишлаб чиқарилишини нор-
маллаштиради, қонни суюлтиради, анемияга дори, хайзларни тартибга
солади, томирларни очади ва асабларни дам олдиради.
Сирка бошга сурилса, кепакка, соч тўкилишига ва бош оғриғига фой-
дали. Эгзема, учуқ, сарамас ва садафга (псориазга) сурилса, яхшилайди.
Сано билан бирга қайнатиб, эгзема ва яраларга сурилса, уларни ях-
шилайди. Сирка ичиш қонашларни тўхтатади, балғамни юмшатади ва
кесади.
Бир парча юнг ёки пахтани сиркага ботириб, янги ярага қўйиш ши-
шишнинг олдини олади, эски ярага қўйилса, катталашишини тўхтатади,
кўкарган жойларга бинт билан боғланса, уларни кетказади, куйган жой-
ларга сирка компресси қилиш оғриқни тўхтатади ва қисқа вақтда яхши-
ланишини таъминлайди.
Ҳароратли касалликларига бошга сирка суриш, бош оғриғини
тўхтатади, иссиғи чиқаётган танага сурилса, иссиқни туширади.
Сирка ичида аччиқтош эритиб, бу билан оғиз бурунни ювиш милк ва
тишларни қувватлантиради, ғарғара қилиш кичик тил шишларини кич-
райтиради.
Сирка буғи билан буғланиш синусларни очади. Сиркани илиқ қилиб
ютиш сурункали йўтални енгиллатади, ҳар қандай заҳарланишга фойда-
ли. Сувга сирка қўшиш ҳам ҳар қандай сувни тозалайди. Олма ва узум
сиркаси лимон суви ўрнига ўтади.
3-4 ойда 2-4 ҳафталик курс (ҳар куни эрталаб 30-50 гр сирка сув ва
асал билан ичилади) буни давомли қилиш керак.
Ҳазрати Жобирдан (р.а.) ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Аллоҳ
Таъоло сирка еган кишига икки фариштани маъмур қилади. Еб бўлгунича
унинг ҳаққига истиғфор айтишади”, дейилган.
Табиий олма ва узум сиркаси сирка кислотаси билан аралаштирилмас-
лиги керак. Сирка кислотаси (сирка экстракти) оғир заҳар ҳисобланиб,
барча аъзо ва тизимларни куйдириб юборади.
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
Send as a message
Share on my page
Share in the group