Translation is not possible.
Бир одам солиҳ кишиларнинг бирининг олдига келиб,
- Ҳар бир маъсият учун жазо бор деб эшитганман.
Мен Аллоҳга кўп маъсият қилганман, лекин, ҳеч жазоламадию? - деди.
○Солиҳ киши:
«Эй, ўғлим! Балки, Аллоҳ, сен ўзинг билмаган ҳолатда жазолаб бўлгандир!» деб, жавоб қилди.
Бояги киши "Қанақасига?!" дея таажжубланди.
Солиҳ одам:
⚡️- «Сени, маъсиятлардан лаззат оладиган қилиб қўймадими?!
⚡️- Қуръон тиловатисиз ҳафталар, ойларни ўтказиб юбормадими?!
⚡️- Қанчадан-қанча тунларда қоим бўлишдан маҳрум этмадими?!
⚡️- Тилингни зикрдан тўсиб қўймадими?!
⚡️- Сени мансабпараст, дунёга меҳр қўйган, пулдан ўзгани севмайдиган қилиб қўймадими?!
⚡️- Тоат-ибодатларни сен учун оғир қилиб қўймадими?!
⚡️- Тилинга ғийбат, чақимчилик, ёлғонни осон қилиб қўймадими?!
⚡️- Охиратни унуттириб, дунёни энг улкан ташвишинг қилиб қўймадими?!
👆Манави хорликларнинг барчаси, Аллоҳнинг сен сезмаган жазоларидир» деб, жавоб берди.
🔻Ёмонлик жазосиз қолмайди. Ҳолбуки, бу иллатга эга бўлишнинг ўзиёқ – энг биринчи жазо!
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group