Translation is not possible.
#Ҳадис_504
 
☪️Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дийнорнинг қули лаънатланди. Ва дирҳамнинг қули ҳам лаънатланди».
✍️Термизий ривояти (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
 
📌Шарҳ: Динор ва дирҳамдан мақсад пулдир. Пулга қул бўлганларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин дейилмоқда. Аллоҳ таоло бу дунёдаги нарсаларни мўъминни хизмати учун яратди. Олтин, кумуш, долларларни инсонга хизмат қилсин деб яратди.
 
❗️Инсон ўзини хизмати учун яратилган нарсага қул бўлишлиги пасткашлик ва хорликдир.
 
💰Қуллик қандай бўлади? Ўтирса ҳам, турса ҳам, қандай қилиб пул топсам, деса, охирати билан иши бўлмаса, бутун фикри, дарди пул бўлган инсон пулнинг қули бўлади. Аслида инсон Аллоҳнинг қули бўлишликка амр қилинган эди. Инсон ҳақийқий мўъмин бўлса, Аллоҳ таоло, албатта, дунёни унинг орқасидан эргаштириб қўяди.
 
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
 
Каналга уланиш👇
 
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group