Translation is not possible.
#Ҳадис_503
 
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Биродарингга золим бўлса-да, мазлум бўлса-да ёрдам бер». Шунда бир киши: «Ё Расулуллоҳ, мазлум бўлса-ку, ёрдам бераман. Лекин, айтингчи, золим бўлса қандай унга ёрдам бераман?», деб сўради. «Уни зулмдан тиясан. Шу унга ёрдам беришинг бўлади», дедилар.
 
✍Бухорий ва Муслим ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)
 
Шарҳ: Ҳар қандай ҳолатда ҳам биродарингизга ёрдам беринг. Агар золим бўлса, қўлидан ушлаб, зулмдан тийиб қўйинг. Агар мазлум бўлса, қўлингиздан келганича, бир калима сўз билан бўлса ҳам ёрдам беринг. Агар шу ҳам қўлингиздан келмаса, дилингиз билан ёрдам беринг, бу иймоннинг энг заиф ҳолатидир.
 
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
 
Каналга уланиш👇
 
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group