Translation is not possible.
#Ҳадис_502
 
☪️Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир умматнинг ўзига хос фитнаси бор. Менинг умматларим фитнаси  мол-дунёдир!».
 
✍Термизий ривояти (Каъб ибн Иёз розияллоҳу анҳудан)
 
📌Изоҳ: «Фитна» сўзининг маъноларидан бири «синов»дир. Дарҳақиқат, мол-дунё мусулмон уммати учун бош синов бўлди. Кўпчилик мол-дунё сабабли фитнага учраган. Баъзи кишиларнинг мол-дунёга мубтало бўлганларида ўзларидан кетиб, ҳалок бўлганлари маълум. Шунинг учун мўмин-мусулмон одам ҳар доим мол-дунё фитнасига учрамаслик чораларини кўриб юриши, жумладан, тақво ва зоҳидлик йўлидаги тарбияни тўғри йўлга қўйиши лозим.
 
🏕Нуҳ алайҳиссалом минг йил умр кўрган эканлар. Кичкина чайлалари бор экан. Ётсалар оёқлари чиқиб тураркан. Қазо вақти келиб, жон олувчи фаришта хабар берганларида "Умр шунчалик тез ўтишини билганимда, овора бўлиб бу чайлани қурмас эдим" деган эканлар.
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
 
Каналга уланиш👇
 
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group