Translation is not possible.
#Ҳадис_501
 
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Зеро, унинг дуоси билан Аллоҳнинг орасида парда-тўсик йўкдир».
 
✍Муттафақун алайҳ
(Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан)
 
Шарҳ: Албатта, мазлум – зулмга учраган кишига меҳр кўрсатиш, унга тушган зулмни кўтариш учун ҳаракат қилиш ҳар бир мусулмон учун муҳим ишдир. Ҳеч бўлмаса, унга ҳамдардлик кўрсатиш лозим. Аммо мазлумга ёмонлик қилиб унинг дуои бадига учрашдан сақланмоқ керак.
 
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу айтадилар: «Менинг қайси ҳокимим бировга зулм қилсада, менга мазлум хабари етиб келиб, ҳаққини олиб бермасам, унга зулмни мен қилган бўламан!»
 
Шайх Сулаймон ал-Улвон айтадилар: «Мазлум мусулмон биродарларимизни қўллаб-қувватламаслик бу - қалб касаллигини ёки ўликлигини билдиради. Ва ўша кун келадики, жим турганларни бошига ҳам шу қийинчиликлар келади, аммо ёрдам берадиган ҳечким топилмайди».
 
 
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
 
Каналга уланиш👇
 
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group