🔴 ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ ФИКРЛАШ (ТТФ)
ТТФнинг аҳамияти
📌 Олимларнинг яқиндаги тадқиқотлари шуни кўрсатдики, баъзида инсон мияси уни фойдасиз қарорлар қабул қилишга мажбур қилади. Бундай ғайриоқилликнинг асосий сабаби – инсон фикрлаш жараёнида пайдо бўладиган хатолар бўлиб, улар объектив манзарани қабул қилиш ва оқилона қарорлар қабул қилишга халал беради. Бундай бузилишлардан тўлиқ халос бўлиш имконсиз, чунки мия ҳар доим воқеликни соддалаштиришга интилади. Бироқ танқидий-таҳлилий фикрлашни ривожлантириш орқали кўплаб хатоларнинг олдини олиш мумкин.
🖍 Танқидий фикрлаш — бу маълумотларни таҳлил қилиш, баҳолаш ва асосли хулосалар чиқариш қобилиятидир. Танқидий фикрловчи киши шунчаки тайёр фикрни қабул қилмасдан, мустақил тадқиқот ўтказади. Бу жараёнда инсон:
• Маълумот манбаларини текширади;
• Фикрларининг мантиқийлигини баҳолайди;
• Қарор қабул қилишда объектив-холис бўлишга ҳаракат қилади.
Танқидий фикрлаш ва таҳлилий фикрлаш ўртасидаги фарқ:
• Таҳлилий фикрлаш — маълумотни қисмларга ажратиб, кейин уни яхшироқ тушуниш учун қайта тузиш жараёнидир.
• Танқидий фикрлаш эса, авваламбор, шубҳа қилиш: мантиқий хато, ёлғон ва манипуляцияларни излаш жараёни.
Агар сиз бир мақолани таҳлилчи сифатида ўқиётган бўлсангиз, уни қисмларга ажратиб, мазмунини англайсиз ва "Ушбу ўқилган маълумотдан қандай хулоса чиқади?" деб ўйлайсиз.
Агар танқидчи сифатида ўқиётган бўлсангиз, эътиборингиз мақоланинг муаллифи кимлигига, унинг фикрлари ва фактлар манбалари қанчалик ишончли эканига қаратилади.
Қандай қилиб танқидий фикрлашни ривожлантириш мумкин?
1️⃣ Саволлар беринг: Ҳар қандай маълумотни қабул қилишдан олдин, "Бу маълумот қаердан келди?", "Бу фикрнинг асоси борми?" каби саволлар беринг.
2️⃣ Маълумот манбаларини текширинг: Маълумотнинг ишончли манбадан келганига амин бўлинг.
3️⃣ Ўз фикрларингизни қайта кўриб чиқинг: Вақти-вақти билан ўз фикрларингизни қайта таҳлил қилинг ва уларнинг мантиқийлигини баҳоланг.
4️⃣ Турли нуқтаи назарларни кўриб чиқинг: Мавзуга турли нуқтаи назарлардан қараш, уни яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
🚀 @basirat2025 – каналимизга аъзо бўлинг.