#тарих
Асли самарқандлик бўлган Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ аввалги ҳолида қароқчи эди. Бор-йўғи бир оятни эшитиб унинг бутун ҳаёти ўзгариб кетди: қолган умрини ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш билан ўтказди. Бу – “Ҳадид” сурасининг 16-ояти эди:
“Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган Ҳақ – Қуръонга мойил бўлиш (вақти) келмадими?! Илгари Китоб ато этилган, сўнг муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)?! Улардан кўплари фосиқ-итоатсиздирлар!”
Фузайл ибн Иёз ушбу оятни эшитди ва:
“Вақти келди! Вақти келди! Вақти келди!” дея такрорлади.
“Азҳоб” сурасининг 43-оятида шундай дейилади:
“У сизларни (куфр) зулматларидан (иймон) нурига чиқариш учун сизларга марҳамат кўрсатадиган Зотдир. Унинг фаришталари ҳам (ҳақларингизга дуо қилурлар). У мўминларга меҳрибон бўлган Зотдир”.
🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг