Translation is not possible.
Эҳ, қани эди...
(Қиёмат куни) ҳисобга тутилмасингдан аввал ўзингни ҳисобга тут
 
◽️"У Кунда киши ўз қўли тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кофир: «Қани эди, тупроқ бўлиб кетсам», – дейдир", Набаъ сураси, 40 оят.
 
◽️"У: «Эҳ, қани эди, ҳаётимга бирор нарса тақдим қилганимда!» – дейдир", Фажр сураси, 24 оят.
 
◽️"Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у дейди: «Эҳ, қани эди, менга китобим берилмаса…", Ал-Ҳаққо сураси, 25 оят.
 
◽️"Эвоҳ! Қани эди, фалончини дўст тутмаган бўлсам", Фурқон сураси, 28 оят.
 
◽️"У Кунда золим икки қўлини тишлаб, дейди: «Эҳ, қани эди, Расул билан бир йўлни тутган бўлсам!.", Аҳзоб сураси, 66 оят.
 
◽️"Агар сизга Аллоҳдан бирор фазл етса, худди сиз билан унинг орасида дўстлик бўлмагандек, «Қани энди, мен ҳам улар билан бўлганимда, улкан зафар қозонар эдим», – дейди", Нисо сураси, 73 оят.
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group