Translation is not possible.
#Ҳадис_642
 
🤲Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ўзларингиздан олдингиларнинг йўлларига қаричма-қарич, зироъма-зироъ эргашасизлар. Агар калтакесакнинг инига кирсалар уларга эргашасизлар”. Биз: “Эй Расулуллоҳ! Яҳуд ва Насоролар(ни назарда тутяпсизми)?”, дедик. У киши ﷺ: “(Улардан бошқа) ким ҳам бўларди?”, дедилар».
 
✍Муттафақун алайҳ
(Абу Саъид разияллоҳу анҳудан)
 
📝Ибн Усаймин фатволари:
«Валентин куни – бир неча сабабларга биноан нишонланиши мумкин эмас бўлган анъанадир:
1️⃣Бу Ислом шариатида асоси йўқ бир бидъат;
2️⃣Бу бидъат одамларнинг онги ва қалбларини салафи солиҳ йўлига зид ва бемаъни нарсалар билан машғул этишга чақиради.
 
📌Шунинг учун, бу кунги байрамга тааллуқли (таомда, ёки ичимликда, либосда, совға алишишда ва ҳ.к. лардаги) анъаналарнинг бирортасини қилиш ҳаром. Мусулмон киши, аксинча, ўз дини билан азиз ва мағрур турсин, шовқин-сурон кўтарган ҳар кимсага эргашиб кетаверадиган заиф ва мағлуб бўлмасин. Аллоҳ мусулмонларни барча зоҳиру-ботин фитналардан асрасин».
 
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group