4 day Translate
Translation is not possible.
"ШАҲРИЗОДА" ИСМИНИ ҚЎЙИШ МУМКИНМИ?
#исм қўйиш
 
❓358-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, Шаҳризода исмини қўйиш динда мумкинми?
 
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаҳризода исмини қўйиш жоиздир. Бу исм форс-тожикча бўлиб очиқ чеҳрали, жилмайиб турувчи, табассумли маъносини англатади.
 
Фарзандларга чиройли исм қўйиш ота-онанинг биринчи бурчларидан биридир. Чиройли исм уларни ахлоқли, комил инсон қилиб тарбия қилишда асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини унутмаслик керак.
 
Аммо ҳозир баъзилар фарзандига турли шахслар, айниқса, Ғарб томонларда урф бўлган исмларни қўймоқда. Ҳадисларда Аллоҳга энг кўп ёқадиган исм У зотга бандаликни англатадиган исмлар эканлиги айтиб ўтилган. Масалан, Абдуллоҳ, Абдурраҳмон, Абдулкарим ва ҳоказо.
 
Қизларга қўйиладиган исмлар ҳам нубувват хонадони хонимларининг исмлари, авлиёлик мақомига эришган кўплаб солиҳа аёлларнинг исми бўлиши мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. fatvouz
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group