#Ҳадис_641
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўмин кишига унинг ўлимидан кейин ҳам етиб турадиган амали ва гўзал ишларидан; ўргатган ва тарқатган илми, ортидан қоладиган солиҳ фарзанди, мерос қолдирган Қуръони, бино қилган масжиди, ғариб мусофирлар учун қурган уйи, оқизган ариғи ёки ўз молидан қилган жорий садақаси бордир. Уларнинг савоби ўлимидан кейин ҳам етиб туради».
✍Ибн Можа ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
Изоҳ: Ҳар бир мўмин тириклик ва соғлик чоғини ғанимат билиб, мазкур ишларни кўпроқ қилиб қолишга ҳаракат этмоғи лозим. Ушбу ишларнинг бошида илм масаласи турганлиги учун Ислом дини илмга қанчалик аҳамият берганини яна бир бор билиб оламиз. Бошқа ҳадисларда мазкур етти нарсага дарахт экиш, чегара қўриқлаш ва таълим муассасалари қуриш ҳам қўшилган.
📚 •┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈┈•
Каналга уланиш👇
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy