Translation is not possible.
كن من القلة، ولا تغتر بالكثرة؛
فإن ميزان الحق لا يوزن بالأعداد، ولا تعرف منازل الصواب بزحام السالكين.
فتتبع ذكر الأكثر في كتاب الله، تجده مقرونا بالذم:
قال الله عز وجل:
(وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يُؤْمِنُونَ)
وقال:
(وَلَكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَشْكُرُونَ).
وقال:
(وَلَكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ)
وكأن الكثرة إذا انفكت عن الهداية صارت حجة على أصحابها لا لهم.
ثم انظر إلى قوله تعالى في ( أكثرهم )، فإذا هو وصف إعراض وغفلة وضلال:
فاسقون، يجهلون، معرضون، لا يعقلون، لا يسمعون؛
 
فدل ذلك على أن كثرة العدد لا تنقذ، وأن اجتماع الناس على الباطل لا يبدله حقا.
ثم تأمل حال القلة في القرآن، تجدها موضع المدح والاصطفاء:
قال الله عز وجل :
(وَقَلِيلٌ مِنْ عِبَادِيَ الشَّكُورُ)
وقال:
(وَمَا آمَنَ مَعَهُ إِلَّا قَلِيلٌ)
وقال:
(ثُلَّةٌ مِنَ الْأَوَّلِينَ * وَقَلِيلٌ مِنَ الْآخِرِين)
فالقلة إذا وافقت الحق صارت شرفا، وإذا اقترنت بالطاعة كانت رفعة ونجاة.
ولهذا قال الإمام الحافظ ابن القيم رحمه الله كلمة تكتب بماء العيون:
" عليك بطريق الحق ولا تستوحش لقلة السالكين، وإياك وطريق الباطل ولا تغتر بكثرة الهالكين" .
فالعاقل من جعل الحق إمامه، لا الجمهور دليله،
وسلك طريق الهدى وإن خلا،
وترك مسالك الغواية وإن ازدحمت؛
إذ العبرة بالخواتيم، لا بالجموع، وبالصدق لا بالكثرة.
 
Эслатма
 
📜У ҳидоят йўли бўм-бўш бўлса ҳам ундан юради, залолат йўли тиқилинч бўлса ҳам уни тарк этади...
 
Камчиликнинг ичида бўлинг, кўпчиликка қараб алданманг. Зеро, ҳақиқат тарозиси сонлар билан ўлчанмайди, тўғри йўлнинг даражаси эса йўловчиларнинг кўплиги билан белгиланмайди.
 
Аллоҳ таолонинг Китобида "кўпчилик" ҳақида келган зикрни кузатсангиз, у доим мазаммат (айблаш) билан бирга келганини кўрасиз:
Аллоҳ азза ва жалла айтади:
"Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмаслар", Ғофир сураси, 59-оят.
"Лекин уларнинг кўплари шукр қилмаслар", Намл сураси, 75-оят.
"Лекин уларнинг кўплари билмаслар", Духон сураси, 39-оят.
 
Гўёки кўпчилик агар ҳидоятдан ажралса, ўз соҳиблари фойдасига эмас, балки уларга қарши ҳужжатга айланади.
 
Сўнгра, Қуръондаги "уларнинг кўплари" (аксаруҳум) деган сўзларга бўлган сифатларга қаранг; у юз ўгириш, ғафлат ва залолат сифатидир: "Фосиқдирлар", "жоҳилдирлар", "юз ўгирувчидирлар", "ақл юритмайдилар", "эшитмайдилар".
 
Бу шуни кўрсатадики, соннинг кўплиги инсонни қутқармайди ва одамларнинг ботил (нотўғри) йўлда жамланиши уни ҳақиқатга айлантириб қўймайди.
 
Энди Қуръондаги "камчилик" (қиллат) ҳолатига назар солинг, унинг мақтов ва танлов ўрнида эканини кўрасиз:
 
Аллоҳ азза ва жалла айтади:
"Бандаларимдан шукр қилувчилари оздир", Сабаъ сураси, 13-оят.
"У билан бирга фақат жуда озчилик иймон келтирган эди", Ҳуд сураси, 40-оят.
"Аввалгилардан кўпчилик... ва охиргилардан озчилик...", Воқиъа сураси, 13,14 -оят
 
Агар озчилик ҳақ йўлда бўлса, бу — шарафдир. Агар у тоат билан бирга келса, бу — юксаклик ва нажотдир.
Шунинг учун ҳам олим мана бу сўзларни айтган: "Ҳақ йўлидан юргин ва унда юрувчиларнинг камлигидан қўрқма. Ботил йўлидан эса сақлангин ва унда ҳалок бўлувчиларнинг кўплиги сени алдаб қўймасин".
 
Оқил инсон — оммани ўзига далил қилган эмас, балки Ҳақни ўзига имом қилган кишидир. У ҳидоят йўли бўм-бўш бўлса ҳам ундан юради, залолат йўли тиқилинч бўлса ҳам уни тарк этади.
 
Зеро, эътибор жамоатнинг сонида эмас — хотимада, кўпчиликда эмас — содиқликдадир.
Send as a message
Share on my page
Share in the group