Раҳмат
📜Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ шогирдларига дарс ўтаётган эдилар. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига келиб тўхтадилар: \"Бандаларимга хабар бергилки: «Албатта, Менинг Ўзим ўта мағфиратлидирман, ўта раҳмлидирман. Ва албатта, азобим, ҳа, у аламли азобдир», Ҳижр сураси, 49-50 - оятлар.
Шунда имом Нававий йиғлаб юбордилар. Шогирдлар: \"Эй имом, нима учун йиғлаяпсиз?\", деб сўрадилар.
У зот: \"Аллоҳнинг раҳматига назар солмайсизларми? Аллоҳ раҳмат ва мағфиратни Ўзига нисбат бериб: \"Албатта, Менинг Ўзим ўта мағфиратлидирман, ўта раҳмлидирман\", деди. Азобни эса Ўзига нисбат бермади, балки уни эгалик қилинадиган нарса қилди ва: \"Ва албатта, азобим, ҳа, у аламли азобдир\" деди, «Мен азобловчиман» демади.
Шунда Ибн Аббоснинг розияллоҳу анҳу мана бу гапларини эсладим: «Аллоҳ Қиёмат куни шу қадар кўп раҳматлар ёғдирадики, ҳатто Иблис ҳам «Аллоҳ мени ҳам мағфират қилса керак» деб ўйлаб қолади!»
Аллоҳим, Сендан барча нарсани қамраб олган раҳматинг ила сўраймиз: бизни, ота-онамизни, зурриётларимизни, қариндошларимизни ва яқинларимизни Ўз ҳузурингдан бўлган шундай бир раҳмат билан раҳм қилгинки, у ила бизни Ўзингдан бошқанинг раҳматидан беҳожат қилгин! Омин!
Раҳмат
📜Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ шогирдларига дарс ўтаётган эдилар. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига келиб тўхтадилар: "Бандаларимга хабар бергилки: «Албатта, Менинг Ўзим ўта мағфиратлидирман, ўта раҳмлидирман. Ва албатта, азобим, ҳа, у аламли азобдир», Ҳижр сураси, 49-50 - оятлар.
Шунда имом Нававий йиғлаб юбордилар. Шогирдлар: "Эй имом, нима учун йиғлаяпсиз?", деб сўрадилар.
У зот: "Аллоҳнинг раҳматига назар солмайсизларми? Аллоҳ раҳмат ва мағфиратни Ўзига нисбат бериб: "Албатта, Менинг Ўзим ўта мағфиратлидирман, ўта раҳмлидирман", деди. Азобни эса Ўзига нисбат бермади, балки уни эгалик қилинадиган нарса қилди ва: "Ва албатта, азобим, ҳа, у аламли азобдир" деди, «Мен азобловчиман» демади.