#Ҳадис_619
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одамларни кулдириш учун ёлғон гапирадиган кимсага вайл бўлсин, унга вайл бўлсин, унга вайл бўлсин!»
✍️Абу Довуд ривояти
Изоҳ: Ҳадиси шарифда келган “Вайл бўлсин” сўзи “ҳолига вой бўлсин” ёки “вайл дўзахи бўлсин” маъносида бўлиб, бу сўз Қуръони каримда одамларни алдаб савдо қиладиганларга ҳамда ғийбатчи ва одамларни масхара қиладиганларга нисбатан қўлланган. Одамларни кулдириш учун ёлғон гапирадиган кимсанинг ҳам ҳолига вой бўлиши ёки вайл дўзахига кириши ушбу ҳадисда баён қилинган.
Ёлғон ҳазиллар, одатда, кўпроқ одамларни кулдириш учун ишлатилади. Ким одамларни кулдириш учун ёлғон гапирар экан, бу иши билан ўзига ҳадисда хабар берилган “вайл”ни сотиб олаётган бўлади.
Шунингдек мусулмон киши иймон-эътиқодга тааллуқли сўзларни ҳазил қилиб гапиришдан сақланиш лозим. Чунки битта сўзни ишонч билан талаффуз қилиш кишининг мўмин бўлишига сабаб бўлганидек, иймондан чиқиб қолишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Kanalga ulanish👇
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy