Translation is not possible.
#Ҳадис_617
 
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Киши ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериши унинг ёлғончи эканига кифоя қилади».
 
✍Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
 
Ибн Ваҳб айтдилар: «Молик менга: «Билки, ҳар бир эшитган нарсасини гапираверадиган киши (хатодан) омонда бўлмайди. Ва ҳар бир эшитган нарсасини гапираверадиган киши ҳеч қачон имом ҳам бўлмайди», деди». (Изоҳ: бу ҳадисда намоздаги имом назарда тутилмаган. Ҳадиснинг маъноси шундай: «Ҳар бир эшитган ҳадисини ривоят қилаверадиган киши сўзи эътиборга олинадиган, эргашиладиган кишилардан бўла олмайди».
 
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳдан бир киши сўради: Қачон гапиришим керак? У киши айтди: «Агар сукут қилишни истасанг!» У одам: Қачон сукут қилай? деди. Умар ибн Абдулазиз айтди: «Агар гапиришни истасанг!» (Гапириш нафсингга ёқаётган бўлса сукут қил, сукут қилиш нафсингга ёқаётган бўлса гапир).
 
  
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
 
Kanalga ulanish👇
 
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group