Translation is not possible.
🇦🇫 Ижтимоий тармоқларда AҚШнинг Жоржтаун университети Афғонистонни аёллар учун дунёдаги энг ёмон мамлакат деб эълон қилгани ҳақидаги хабарлар тарқаляпти.
 
❗️ Университет ўтказган тадқиқот натижасида афғон аёлларининг жуда оғир шароитларда яшаши маълум бўлибди.
 
"Дунё бўйлаб 188 мамлакатдаги аёлларнинг аҳволи ўрганилган ва рейтингда Афғонистон энг охирги ўринни эгаллаган. Ундан кейин Яман, Марказий Африка Республикаси, Сурия, Судан, Гаити ва Бурунди каби давлатлар жой олган", дейилади хабарда.
 
❗️ Агар иқтисодий вазият инобатга олинадиган бўлса, эндигина қаддини тиклаётган афғонларнинг шу аҳволга келиб қолишига америкаликлар бошлаган босқинчилик уруши сабабчи эканини, бошқа араб ва мусулмон давлатларининг бойликларини ҳам АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари ташиб кетганини айтиш керак.
 
Бу орқали аёлларнинг ҳуқуқлари масаласи кўтарилган бўлса, бу ёндошув алдовдан бошқа нарса эмас.
 
🔴 Биринчидан, сионистлар Фаластинда минглаб аёллар ва болаларни ўлдирган, Америка эса бу қатлиом учун тонналаб бомбалар етказиб турган бир пайтда муслима аёлларимизнинг ҳуқуқлари топталаётгани ҳақида "чурқ" этмаган тадқиқотчиларнинг энди тилга киргани шубҳали.
 
Бундан ташқари, аёллар ҳуқуқларини гўёки биринчи ўринга қўядиган Германия, Британия сингари Европа мамлакатларида куч ишлатар тузилмаларнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаб чиқаётган аёлларнинг юзларига муштлаб ураётганига ҳам гувоҳ бўлдик.
 
🔴 Иккинчидан, улар қурган тузумларда аёлларнинг сотиладиган матоҳга айлантирилиши, ҳар қандай фоҳишабозлик ва бошқа ҳайвонларда ҳам учрамайдиган иллатларнинг қонунийлаштирилаётганини бугун ҳамма кўриб турибди.
 
Яқиндагина вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилишда айбдорлиги аниқланган Жеффри Эпштейн ишида ўзини инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси деб атайдиган АҚШ ва Ғарб давлатларининг раҳбарлари, жумладан ҳозирги АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳам номи келтирилгани уларнинг нақадар иккиюзламачи эканини кўрсатади.
 
✅ Исломда эса Аллоҳ белгилаган қонунлар асосида аёлларнинг ҳуқуқлари шу қадар адолатли белгиланганки, бундан ортиқ адолат қилиш бандасининг қўлидан келмайди.
 
@Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group