ИККИ ҚОИДА — ИККИ ДУНЁ САОДАТИ
Улуғ тобеин Салама ибн Динор Абу Ҳозим раҳимаҳуллоҳ жуда қисқа, лекин бутун ҳаётни қамраб олган қоида қолдирган:
«Икки нарса борки, агар уларга амал қилсанг, дунё ва охират яхшилигига эришасан».
Бу икки қоида диннинг моҳиятидир.
1. НАФСГА ОҒИР БЎЛСА ҲАМ — АМАЛ ҚИЛ
Агар бир иш сенга ёқмаса, қийин туюлса, лекин Аллоҳ яхши кўрган амал бўлса — уни бажар.
Чунки ибодат нафс учун эмас, Аллоҳ учун қилинади.
Намозга эринган нафс бор, лекин намозда қутулиш бор. Садақага қаттиқ боғланган қалб бор,
лекин садақада беришда барака бор. Аллоҳ айтади: «Аллоҳга бўйсуниш — нажотдир»
2. НАФСГА ЁҚСА ҲАМ — ТАРК ЭТ
Агар бир иш сенга ёқса, лаззат берса, лекин Аллоҳ ёмон кўрган нарса бўлса — уни тарк эт.
Чунки ҳар лаззат фойда эмас. Ҳар роҳат саодат эмас. Гуноҳ ширин туюлиши мумкин,
лекин оқибати аччиқ.
Ҳалол оғир туюлиши мумкин, лекин охири роҳат.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннат нафсга оғир нарсалар билан ўралган, дўзах эса нафс хоҳишлари билан» (Муслим)
НАФС ЭМАС, АМР УСТУН БЎЛСИН
Бу икки қоидага амал қилган инсон:
• нафсни ҳоким қилмайди,
• ҳукмни Аллоҳга беради,
• хоҳишни эмас, ҳидоятни танлайди.
Ана шу жойда инсон ихлосга, тақвога, таслимга етади.
Дунё ва охират саодати мураккаб формулаларда эмас. У икки оддий, аммо оғир қоидада яширин:
— Аллоҳ яхши кўрганни қил, нафс ёқтирмаса ҳам.
— Аллоҳ ёмон кўрганни ташла, нафс истаса ҳам.
Ким шу икки қоидани тутса йўлдан адашмайди. Аллоҳ нафсларимизни Ўз амрига бўйсундирсин.
Амиин.