Translation is not possible.
НАФЛ НАМОЗЛАРИДА ҚИРОАТ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ?
#намоз
 
❓344-САВОЛ: Таҳажжуд намозини тўрт ракат ўқийдиган бўлсам суннат намоз каби ўқийманми ёки фарз намози каби учинчи ва тўртинчи ракатда зам сура қўшмасдан ўқийманми? Илмингизни Аллоҳ зиёда қилсин.
 
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл намозининг ҳамма ракатида қироат қилиш фарз. Чунки, тўрт ракатли нафл намозида ҳар бир жуфт алоҳида намоз ҳисобланади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда шундай дейилган.
 
فرضها التحريمة والقيام وقراءة اية في كل من ركعتي الفرض وفي كل من الوتر والنفل
 
"Намознинг фарзи такбири таҳрима, қиём ва тўрт ракатлик намозларнинг аввалги жуфтлигида, витр ҳамда нафл намозларининг ҳар бир ракатида қироат қилишдир" (“Мухтасарул виқоя” китоби).
 
Тўрт ракатли фарз намозларининг аввалги жуфтлигида қироат қилиш фарз. Учинчи ва тўртинчи ракатида суннатдир. Хоҳласа, қироат қилиши, хоҳласа, тасбиҳ айтиши ёки тасбиҳ миқдорича сукут қилиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. fatvouz
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group