2 Hari Menterjemah
Terjemahan tidak mungkin.
#Ҳадис_603
 
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга мулойимликдан насиба берилган бўлса, унга дунё ва охират яхшилигидан насибаси берилибди...»
 
✍Имом Аҳмад ривояти
(Оиша розияллоҳу анҳодан)
 
Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Гарчи инсоннинг илми ва амали оз бўлса ҳам, тўртта нарса уни юқори даражаларга кўтаради: Ҳилм, тавозеълик, сахийлик ва ҳусни хулқдир. Ҳусни хулқ имоннинг комиллигидир”.
 
Яҳё ибн Муъоз раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: “Ёмон хулқ ёмон хусусият бўлиб, у билан кўп яхшиликлар ҳам фойда бермайди. Яхши хулқ эса, яхши хусусият бўлиб, у билан кўп ёмонликлар зарар бера олмайди”.
 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, шариъатимизда гўзал ахлоқли бўлишга тарғиб қилинган бўлиб, ҳар бир инсон хулқ атворини чиройли қилишга ҳаракат қилиши лозим. Зеро, инсон чиройли хулқи сабабли дунё ва охиратда юқори даражаларга етади. Бунинг учун аввало шариъатимизни яхши ўрганишимиз ва унга амал қилишимиз керак бўлади.
 
  
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
 
Каналга уланиш👇
 
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
image
Hantar sebagai mesej
Kongsi di halaman saya
Kongsi dalam kumpulan