Translation is not possible.
Қуръон соҳиби эришадиган беш раббоний мартаба
 
1. Шафоат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қуръон ўқинглар! Зеро, у қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади”. Имом Муслим ривояти.
 
2. Рифъат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қиёмат куни Қуръон соҳибига: «Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади», деб айтилади”. Имом Абу Довуднинг “Сунан”идан.
 
3. Суҳбат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қуръонни моҳирона тиловат қиладиган қори элчи, ёзувчи, ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир”. Имом Бухорий ривояти.
 
4. Хайриёт. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръон ўрганган ва уни ўргатган кишидир”. Имом Бухорий ривояти.
 
5. Аҳлиёт. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассаллам: “Инсонлар ичида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. Улар кимлар, деб сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли – Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар. Ибн Можа ривояти.
Send as a message
Share on my page
Share in the group