ПОРА ОРҚАЛИ ЭРИШИЛГАН НАРСАДАН ФОЙДАЛАНИШ
#ҳалол_ҳаром
❓343-CАВОЛ: Мен ҳайдовчилик гувоҳномасини олдим. Фақат дадамнинг мажбурияти билан ўқишга бормай пул бериб, баҳо қўйдирдим. Бу гувоҳномани ишлатганим йўқ. Агар бу берилган пул ҳаром эканини ота-онамга айтсам улар ақл ўргатма, дейишлари мумкин. Оиламизда муҳит шунақа. Ўша гувоҳномадан фойдалансам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пора бериш ва олиш шаръан ҳаромдир. Чунки Қуръони карим оятлари ва кўплаб ҳадиси шарифларда бу ишдан қайтарилган. Қолаверса, пора бериш билан ўзгалар ҳаққини поймол қилиш ёки бир ишни аслидан ўзгача қилиб кўрсатиш юзага келади.
Ислом – жамиятда инсонлар орасида энг аввало адолат мезонларини ўрнатиш ишларига эътибор қаратади. Хусусан, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қуйидагича марҳамат қилади:
وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُوا بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُوا فَرِيقًا مِنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالْإِثْمِ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ
"Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз! Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўли билан ейиш (ўзлаштириш) мақсадида уни ҳокимларга ҳавола этмангиз!" (Бақара сураси, 188-оят).
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло бандаларни бир-бирларининг молини ботил йўллар билан ейиш ҳаром эканлигини маълум қилмоқда. Имом Қуртубий айтадилар: “Оятдаги ботил йўл билан емаслик”ка ҳаромнинг барча турлари, жумладан қимор, алдамчилик, талончилик, ўғирлик ва бошқалар киради. Порахўрлик ҳам шу жумладандир.
Ҳадиси шарифда эса:
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: لَعَن رسول الله صلى الله عليه وسلم الرَّاشِي والمُرْتَشِي في الحُكْم
“Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукм чиқаришда пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатладилар” (Имом Термизий, Имом Ибн Ҳиббон, Имом Ҳоким ривояти).
Уламоларимиз порани бир қанча турларга бўлиб ўрганганлар;
- Агар бир киши пора бериб қози бўлса, қози ҳисобланмайди. Бу ҳолатда пора олувчига ҳам, қози бўлувчига ҳам ҳаромдир.
- Қозига унинг фойдасига ҳукм қилишини кўзлаган ҳолда пора беришда — у икки томонга ҳам ҳаром бўлади. Қозининг ҳукми хоҳ ҳақ бўлсин, хоҳ ноҳақ бўлсин, бунинг фарқи йўқ.
- Ўзининг жонидан ёки мол-мулкидан қўрқиб, бировга пора берган бўлса бундай пора олувчига ҳаром, берувчига ҳаром эмас. Агар биров унинг молидан тама қилса, молидан бир қисмини унга берса ҳам худди шундайдир.
Сиз пора берганингиз учун гуноҳкор бўлгансиз. Бунинг учун тавба қилиш, истиғфор айтиш лозим бўлади. “Ҳайдовчилик гувоҳномаси”дан фойдаланишга келсак, агар йўл ҳаракати қоидаларини яхши ўзлаштириб, унга лойиқ бўлсангиз, бу гувоҳномадан фойдаланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. @fatvouz

Фатво маркази. fatvouz
Comment
Share
Send as a message
Share on my page
Share in the group