Translation is not possible.
#Ҳадис_599
 
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки турли гуноҳ борки дунёдаёқ жазоси тезлаштириб берилади, булар: зулм ва ота-онага оқ бўлиш».
 
✍️Ҳоким ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)
 
Зулм бир неча турли бўлади. Ботил йўл билан мол топиш, етим молини ейиш, бандаларни ўлдириш, уриш, жароҳат етказиш, ҳақорат қилиш, лаънатлаш, туҳмат қилиш ва ҳоказо. «(Эй Муҳаммад), сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил» деб ўйламанг!».
 
Ота-онага оқ бўлиш - ота-онага озор бериш, хафа қилиш ва буйруқларини бажармасликдан иборатдир. Уларнинг фарзандга сени оқ қилдим, дейишлари шарт эмас, диллари оғришининг ўзиёқ фарзанднинг оқ бўлганидир. Аммо ота-она шариатга хилоф иш қилишса ва фарзанд қарши чиқса оқ бўлмайди.
Аллоҳ таоло Қуръонда айтади: «Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!»
 
 
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group