ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛИБ, ҒУСЛГА ШАРОИТИ ЙЎҚ БЎЛГАН КИШИ ҲАҚИДА
#ғусл
❓341-САВОЛ: Ғусл қилиши шарт бўлган одамнинг ғуслга шароити бўлмаса, фақат таҳорат олиб жума намозига борса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ғусл қилиши шарт бўлган одам ўзи соғлом ва одатдаги шароитда бўлса, албатта ғусл қилади. Бундай ҳолатда таҳорат ғуслнинг ўрнига ўтмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
وان كنتم جنبا فاطهروا
“... агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)...” – деб марҳамат қилган. (Моида сураси, 6-оят).
Лекин қуйидаги бир нечта ҳолатларда ғусл ўрнига таяммум қилиш жоизлиги айтилган:
1. Сув бир мил узоқда бўлса: Мусофирми, муқимми, шаҳарнинг ичидами, ташидами сув бир мил (1848 метр ёки тўрт минг қадам) узоқликда бўлса, таяммум қилади. Мазкур масофадан яқинроқда одатдаги нархда сотилиб турган сув бўлса, сотиб олиб ғусл қилади.
2. Беморлик: таяммум қилишга рухсат берувчи оятда: “Агар бемор бўлсангиз...”, – дейилган. Биров бемор бўлсаю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда, ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талафот кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиши кечга қолиши каби хавфлар аниқ бўлса, таяммум қилиши жоиз. Бунда аниқ тажриба ёки моҳир мусулмон табибнинг хабарига эътибор қилинади.
3. Совуқ. Қаттиқ совуқ туфайли жонига ёки бирор аъзосига зарар етишидан ёхуд бемор бўлиб қолишидан қўрққан одам сувни иситишга имкон ёки ҳаммомга киришга пул топмаса, таяммум қилиши жоиз.
4. Душман хавфи. Сув яқинда, лекин сув ёнида душман бўлса.
5. Чанқоқ хавфи. Сув бор, лекин ғусл қилса, ичишга сув қолмайдиган бўлса.
6. Асбоб йўқлиги. Сув бор, лекин уни олишга ҳеч қандай асбоб бўлмаса, таяммум қилади.
Агар киши юқоридагилардан бирор ҳолатга тушса, ғусл ўрнига таяммум билан намозни адо этиши мумкин бўлади. Ундан бошқа ҳолларда ғусл вожиб бўлган киши, ғусл қилиши шарт. Эслатиб қўйишимиз лозимки, сабабсиз ғуслни кечиктириш асло дуруст эмас. Имом Абу Довуд “Сунан” китобларида Аммор ибн Ясир розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирадики, Пайғамбаримиз соллолоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
روي ابو داود في سننه عن عمار بن ياسر رضي الله عنه ان رسول الله صلي الله عيه و سلم قال ثلاثة لا تقربهم الملائكة جيفة الكافر و المتضمخ بالخلوق و الجنب الا ان يتوضا
Яъни: “Уч тоифа одамга раҳмат фаришталари яқинлашмайди: кофир майитга, аёлларга хос зийнатлар билан зийнатланган кишиларга ва жунуб (ғусл вожиб бўлган)га токи покланмагунча”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. @fatvouz