Translation is not possible.
КИЙИМДАГИ НАЖОСАТНИ КЕТКАЗИШГА ИМКОН БЎЛМАСА НАМОЗ ҚАЗО ҚИЛИНАДИМИ?
#намоз
 
❓335-CАВОЛ: Агар кийимдаги нажосат рухсат этилган миқдордан ошиб кетсаю, кийимни алмаштиришнинг имкони бўлмаса (ишда, меҳмонда бўлиб, қолса) намозини қазо қилиб, уйига борганда кийимини ўзгартириб адо этадими ёки қазо қилмасдан шу кийимида намоз ўқийдими?
 
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида сиз айтган ҳолатлар имконсиз ҳолатлар ҳисобланмайди. Киши қаерда бўлса ҳам, намоздан аввал кийимидаги нажосатни кетказиши шарт бўлади.
 
Лекин сув бўлмаганда ҳам кийимнинг нажас ҳолатда бўлиши ҳеч қачон намозни кечиктиришга (қазо қилишга) сабаб бўлмайди.
 
“Шарҳул-виқоя” китобида мазкур масала юзасидан шундай дейилади: “Нажосатни кетказувчи сув ёки бошқа суюқликларни тополмаган киши ана шу кийими билан намоз ўқийверади. Кейин намозини қайта ўқимайди. Кийимининг тўртдан бир қисми пок бўлатуриб, кийимсиз намоз ўқиса жоиз бўлмайди. Агар кийимининг тўртдан бир қисмидан ҳам озроғи пок бўлса, кийимсиз ўқигандан кўра шу кийимда ўқигани афзалроқдир”
 
Бундан шариатимизда намознинг аҳамияти қай даражада катта эканини, бирор-бир ҳолатда ҳам бандадан соқит бўлмаслигини билиш мумкин. Валлоҳу аълам.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. fatvouz
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group