ЭР-ХОТИН БИР-БИРИНИ ЖИНСИЙ АЪЗОСИНИ УШЛАШИ МУМКИНМИ?
#ҳалол-ҳаром
❓334-CАВОЛ: Уятли бўлса ҳам ёздим. Эр-хотин бир-бирини жинсий аъзосини ушлаши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳар бир ишнинг шаръий ҳукмини сўраб ўрганиш зиммамиздаги вожиблардан ҳисобланади. Сиз орқали бошқа мусулмонлар ҳам мазкур ишнинг ҳукмини билиб олишлари, сиз учун ҳам, бошқалар учун ҳам манфаатлидир.
Уламолар таъкидлашича аслида эри-хотинлар бир-бирларидан тўлақонли фойдаланиши мубоҳдир. Жоиз бўлмаган жиҳатларни шаръий насс (далил) баён қилганлари бундан мустасно бўлади. Масалан: аёлнинг орқа авратига жинсий алоқа қилиш, ҳайз ва нифос ҳолатида жинсий яқинлик қилиш мумкин эмаслиги шулар жумласидандир. Яъни булар шаръий далиллар билан тақиқланган, ҳаром ишлардир. Аммо эр-хотинлар бир-бирларининг жинсий аъзоларини ушлаши қуйидаги далиллар билан жоиздир:
Асл қоидага кўра мазкур иш умумий мубоҳ қоидаси остига киради. Уни тақиқловчи далил йўқ. Фойдаланишнинг энг юқори кўриниши бўлган жинсий яқинлик жоиз бўлгандан кейин, аъзоларни ушлаш (силаш) ўз-ўзидан жоизлиги маълум бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
نِسَاؤُكُمْ حَرْثٌ لَكُمْ فَأْتُوا حَرْثَكُمْ أَنَّى شِئْتُمْ [البقرة : 223]
яъни: “Хотинларингиз сизлар учун зироатгоҳдир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган жиҳатингиздан келаверингиз…” – деб марҳамат қилган (Бақара сураси 223-оят).
Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
سَأل أبو يوسف أبا حنيفة عن الرجل يمس فرج امرأته وهي تمس فرجه ليتحرك عليها هل ترى بذلك بأساً؟ قال: لا, وأرجو أن يعظم الأجر
Яъни: “Имом Абу Юсуф Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан: “Эр аёлининг жинсий аъзосини ва аёл эрининг жинсий аъзосини шаҳвати қўзғаши учун ушлашида бирор гуноҳ борми?” – деб сўрадилар. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: “Йўқ! Ажри кўпроқ бўлади, деб умид қиламан”, – деб жавоб бердилар" (“Раддул-Муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. @fatvouz