СУКУТ - ЭНГ УЗУН СЎЗ
Энг кўп олган саволим: \"Нима қилай?\"
Биринчиси, саждада йиғла! Қуёшнинг ботишини худди севгилингни кутганинг каби кут ва кечалари хамма уйқуга кетганида, сен ухлама. Йиғла! Агар дуо бўлмаганида эди, қалбларимиз аллақачон парчаланиб, ёрилиб кетган бўларди. Кам гапир. Муоз ибн Жабал: \"Инсонлар билан кам гаплаш, Роббинг билан кўп гаплаш. Балки, ўшанда Роббингни \"кўрарсан\", - дейди. Аммо биз чакагимиз ёрилгунча гапирамиз. Қанча кўп гапирсанг гапир, сўз барибир тугайди. Сукут эса тугамайди. Чунки сукут дунёнинг энг узун сўзидир. Йиғламоқ эса бир муолажа. Аёлларнинг эркакларга нисбатан узоқ умр кўриш сабабининг сири ҳам кўп йиғлашида. Йиғламоқ шифодир. Ва ихлос билан такаббурликни ажратадиган бир фарқдир.
Инсонлар имтиҳон бўлмагунча уларнинг ичидаги ихлоси ва амалларининг холислиги юзага чиқмайди. Ҳеч қачон! Имтиҳон ва мусибатдагина ошкор бўлади кимнинг ким эканлиги. Ривоятлардан биламизки, шайтон лайъин бўлишдан аввал еру осмонда бир қарич ҳам ер қолдирмасдан сажда ва ибодат қилиб чиққан эди. Яратилган махлуқотларнинг ичида ҳеч қачон йиғламайдигани, йиғлай олмайдигани шайтондир. Шайтон яратилибдики, бир марта ҳам йиғламаган,
Одам алайҳиссалом эса икки юз йил йиғлади. Аллоҳ таолога тавбаси қабул бўлгунича қалбидан изтироб-ла қон оқди. Чунки Одам алайҳиссаломнинг севгиси ва ибодати ҳақиқий, холис эди. Аммо... Иблис қувилиши билан Бани Одамнинг олдидан, орқасидан, устидан, тагидан, ўнгидан чапидан кириб, уларни йўлдан оздиришга рози бўлди. Чунки шайтоннинг ўша бир қарич ҳам ер қолдирмасдан қилган сажда ва ибодатларининг ичида фақат кўз-кўз қилиш ва риё яширин эди. Ибодатларида сидқ йўқ эди. Бир марта ҳам пушаймонлик ҳис қилмади ва йиғламади. Одам алайҳиссалом билан имтиҳон бўлганида эса булар ошкор бўлди. Одам алайҳиссаломнинг икки юз йиллик йиғиси у зотнинг Аллоҳга нақадар қалбдан боғланганини ва ибодатларида сақланган ихлосни ошкор қилди.
Махлуқотларнинг ҳаётида имтиҳон ва балонинг жойи бу ердадир. Шунинг учун бор балолар ҳаётимизда. Ибодат ва амалларни шунчаки, мажбуран қиладиганларнинг аҳволи Аллоҳ таолонинг таклифи қаршисидаги иблиснинг холи кабидир. Ҳаётни ўз оқимига ташлаб қўй. Вақт уни қандай даволаганини кўрасан. \"Яхшиям ўтиб кетяпсан, Вақт! Изтироблар қалбимнинг тўрига чўкканида музлаб қолсанг, тўхтаб қолсанг нима қилардим\",- дейди Жалолиддин Румий. Менинг ҳам баъзан шундай кунларим бўлди, кўксимни ёриб, ичидан юрагимни чиқариб итларга едиргим келди. Аммо саждага йиқилдим ва пешонам увушиб қолгунича унда йиғладим. Нафс ўзи хоҳлаб солиҳ амал қилмайди, уни доим мажбур қилиш керак. Худди қайсар бир ҳайвонни эгиб бирор ишга мажбурлаганимиздек. Фақат саждада оққан кўз ёши билан юва оламиз юракни!
Марзия Сайдам ёзди
СУКУТ - ЭНГ УЗУН СЎЗ
Энг кўп олган саволим: "Нима қилай?"
Биринчиси, саждада йиғла! Қуёшнинг ботишини худди севгилингни кутганинг каби кут ва кечалари хамма уйқуга кетганида, сен ухлама. Йиғла! Агар дуо бўлмаганида эди, қалбларимиз аллақачон парчаланиб, ёрилиб кетган бўларди. Кам гапир. Муоз ибн Жабал: "Инсонлар билан кам гаплаш, Роббинг билан кўп гаплаш. Балки, ўшанда Роббингни "кўрарсан", - дейди. Аммо биз чакагимиз ёрилгунча гапирамиз. Қанча кўп гапирсанг гапир, сўз барибир тугайди. Сукут эса тугамайди. Чунки сукут дунёнинг энг узун сўзидир. Йиғламоқ эса бир муолажа. Аёлларнинг эркакларга нисбатан узоқ умр кўриш сабабининг сири ҳам кўп йиғлашида. Йиғламоқ шифодир. Ва ихлос билан такаббурликни ажратадиган бир фарқдир.
Инсонлар имтиҳон бўлмагунча уларнинг ичидаги ихлоси ва амалларининг холислиги юзага чиқмайди. Ҳеч қачон! Имтиҳон ва мусибатдагина ошкор бўлади кимнинг ким эканлиги. Ривоятлардан биламизки, шайтон лайъин бўлишдан аввал еру осмонда бир қарич ҳам ер қолдирмасдан сажда ва ибодат қилиб чиққан эди. Яратилган махлуқотларнинг ичида ҳеч қачон йиғламайдигани, йиғлай олмайдигани шайтондир. Шайтон яратилибдики, бир марта ҳам йиғламаган,
Одам алайҳиссалом эса икки юз йил йиғлади. Аллоҳ таолога тавбаси қабул бўлгунича қалбидан изтироб-ла қон оқди. Чунки Одам алайҳиссаломнинг севгиси ва ибодати ҳақиқий, холис эди. Аммо... Иблис қувилиши билан Бани Одамнинг олдидан, орқасидан, устидан, тагидан, ўнгидан чапидан кириб, уларни йўлдан оздиришга рози бўлди. Чунки шайтоннинг ўша бир қарич ҳам ер қолдирмасдан қилган сажда ва ибодатларининг ичида фақат кўз-кўз қилиш ва риё яширин эди. Ибодатларида сидқ йўқ эди. Бир марта ҳам пушаймонлик ҳис қилмади ва йиғламади. Одам алайҳиссалом билан имтиҳон бўлганида эса булар ошкор бўлди. Одам алайҳиссаломнинг икки юз йиллик йиғиси у зотнинг Аллоҳга нақадар қалбдан боғланганини ва ибодатларида сақланган ихлосни ошкор қилди.
Махлуқотларнинг ҳаётида имтиҳон ва балонинг жойи бу ердадир. Шунинг учун бор балолар ҳаётимизда. Ибодат ва амалларни шунчаки, мажбуран қиладиганларнинг аҳволи Аллоҳ таолонинг таклифи қаршисидаги иблиснинг холи кабидир. Ҳаётни ўз оқимига ташлаб қўй. Вақт уни қандай даволаганини кўрасан. "Яхшиям ўтиб кетяпсан, Вақт! Изтироблар қалбимнинг тўрига чўкканида музлаб қолсанг, тўхтаб қолсанг нима қилардим",- дейди Жалолиддин Румий. Менинг ҳам баъзан шундай кунларим бўлди, кўксимни ёриб, ичидан юрагимни чиқариб итларга едиргим келди. Аммо саждага йиқилдим ва пешонам увушиб қолгунича унда йиғладим. Нафс ўзи хоҳлаб солиҳ амал қилмайди, уни доим мажбур қилиш керак. Худди қайсар бир ҳайвонни эгиб бирор ишга мажбурлаганимиздек. Фақат саждада оққан кўз ёши билан юва оламиз юракни!
Марзия Сайдам ёзди