Translation is not possible.
#Ҳадис_576
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга сиздан олдинги умматларнинг дарди - ҳасад ва ёмон кўришлик ўрмалаб кирди. У қирувчидир. Сочни қирувчи демайман. Лекин у динни қиради. Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, мўмин бўлмагунларингча жаннатга кирмайсизлар. Бир-бирингизга муҳаббат қўймагунингизча мўмин бўлмайсизлар. Сизларга ўша нарсангизни собит қиладиган нарсани айтайми? Орангизда саломни тарқатинг».
✍Термизий ривояти
(Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан)
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда асосан ҳасад ҳақида сўз кетмоқда. Маълумки, энг катта маънавий жиноятлардан ҳисобланган ҳасад кўплаб зарар келтирувчи ижтимоий дарддир. Ҳа, ҳасад айнан ёмон дарддир. Бу дард ҳам ҳасадчининг ўзини, ҳам бошқаларни куйдириб, кул қилади.
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтдилар: «Аллоҳнинг неъматига душманлик қилманглар!» Ким Аллоҳнинг неъматига душманлик қилади? дейишди. «Аллоҳ одамларга берган фазлига ҳасад қилувчилар!» дедилар.
  
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
Каналга уланиш👇
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
Telegram: Join Group Chat

Telegram: Join Group Chat

Ушбу канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида очилган. Ушбу саҳифада Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳ, Одинахон ва бошқаларнинг диний-маърифий мақолалари, савол-жавоблар ва медиа маҳсулотлар бериб бори
Send as a message
Share on my page
Share in the group