Translation is not possible.
🇺🇳 БМТ: Ғазодаги геноцид Ғарбнинг ҳамжиҳатлигисиз имконсиз
📑 БМТнинг Фаластин ҳудудлари бўйича махсус маърузачиси Франческа Албанезе янги ҳисоботида 60 дан ортиқ давлатни фаластинликлар геноцидига ҳамжиҳатлик қилишда айблади. Унинг таъкидлашича, Ғазодаги оммавий қатл ва вайронагарчиликлар -«дунёнинг энг қудратли давлатларининг сукутли розилиги ва фаол ёрдами билан амалга оширилаётган жамоавий жиноят»дир.
💬 «Бу даҳшатни жонли эфирда намойиш қилиш дипломатик, ҳарбий, иқтисодий ва идеологик жиҳатдан Исроилни қўллаб-қувватлаётган учинчи давлатлар туфайли имкони бўлади», — дейилади ҳужжатда.
💣 Ҳарбий ва дипломатик қўллаб-қувватлаш орқали қотиллик
Албанезе шундай таъкидлайди: Ғарбдан қурол-яроғ ва сиёсий ҳимоя бўлмаса, Исроил геноцидни давом эттира олмас эди.
📍 АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги резолюцияларни тўхтатиш учун етти марта вето ҳуқуқидан фойдаланган.
📍 Буюк Британия, Германия, Канада, Австралия, Нидерландия ва Янги Зеландия - резолюция матнларини юмшатиш ёки кечиктириш орқали «илгарилаш иллюзиясини» яратган.
📍 Италия, Франция, Ҳиндистон, Чехия ва Испанияни ўз ичига олган 26 давлат Ғазога қарши оммавий бомбардимонлар пайтида Исроилга қурол ва ўқ-дори етказиб берган.
📍 19 давлат фуқаролик инфратузилмасига зарба берган F-35 самолётлари учун қисмлар ишлаб чиқаришда иштирок этган.
Албанезени қайд этишича: Исроилнинг Европага қурол экспорти икки баравар ошган, кўплаб давлатлар эса бундай келишувларни «ҳимоявий» ёки «ўлимга олиб бормайдиган» деб оқлаган.
💰 Қотил билан савдо
Вайронагарчиликлар ва геноцид айбловларига қарамасдан, Европа Иттифоқи Исроилнинг энг йирик савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда. Унинг ташқи савдосининг қарийб учдан бирини таъминлайди.
Германия, Греция, Италия ва Польша товар айланмасини оширган бўлса, фақат Туркия савдони тўхтатган.
Араб давлатлари - Миср, Иордания, БАА ва Марокаш ҳам Тель-Авив билан иқтисодий ҳамкорликни тўхтатмаган.
⚖️ Халқаро институтларнинг сукути ва иккиюзламачилиги
Ҳисобот халқаро ҳуқуқ тизимининг муваффақиятсизлигини кескин танқид қилади:
- кўпчилик Ғарб давлатлари Жанубий Африка ва Никарагуа томонидан Исроилга қарши Халқаро судга берилган даъволарни қўллаб-қувватламади;
- Халқаро жиноят суди чиқарган Биньямин Нетаняху ва Йоав Галантга нисбатан ҳибс ордерларини эътиборсиз қолдирди;
- АҚШ Халқаро жиноят судига қарши санкциялар жорий қилди, Буюк Британия эса унинг молиялашувини қисқартириш билан таҳдид қилди.
🚫 «Бу хато эмас, балки қонуният»
Албанезе хулоса қилиб:
«Сўнгги икки йилдаги даҳшатлар - бу тасодиф эмас, балки ўнлаб йиллар давомидаги мустамлакачилик ва ирқчиликка асосланган ҳамжиҳатликнинг табиий натижасидир. Ғарбнинг ёрдамисиз Исроил бу геноцидни амалга ошира олмас эди», дейди.
🕊 Ҳисобот БМТ тарихидаги энг кескин баёнот бўлиб, тинчлик ҳақида гапираётган, аммо Ғазо халқига қарши қурол етказаётган давлатларга очиқ даъват сифатида баҳоланди.
Dunyoda sodir bo'layotgan voqea va hodisalar haqida xabardor bo'ling
Send as a message
Share on my page
Share in the group