Вафотидан олдин ота ўғлига шундай деди:
— Мана бу соат сенинг каттабобонгдан қолган. Бу буюмнинг ёши 200 йилдан ортиқ. Аммо уни сенга беришимдан олдин, бор, биринчи кўчадаги соат дўконига кириб, «отам бу соатни сотмоқчи», дегин. Қани, улар қанчага баҳолашар экан.
Ўғил айтилган жойга борди ва қайтиб келиб деди:
— Соат учун фақат 5 доллар таклиф қилишди. Чунки у эски экан.
Ота шундай деди:
— Энди боргинда, уни қаҳвахонада кўрсат.
Ўғил бориб келиб деди:
— У ерда ҳам шунча беришмоқчи — 5 доллар.
Ота яна деди:
— Энди уни музейга олиб бор.
Ўғил музейга бориб, қайтиб келиб деди:
— Улар бу занглаган темир учун бир миллион доллар таклиф қилишди!
Шунда ота деди:
— Мен сенга шуни кўрсатмоқчи эдим: ҳар бир нарса, ҳар бир инсон ҳақиқий қийматини фақат тўғри жойда топади. Нотўғри жойга тушиб қолсанг, кимсан, қийматинг қанча — ҳеч ким билмайди.
Қийматингни билмаганлар орасида қолма.
Қийматингни билмаганлар орасида юрма.
Қийматингни билганлар билан бўл.
Чунки ўша ерда қадр топасан.
©️ Сарвар Раҳимий таржимаси