ШАРИАТ ҚАЙТАРГАН НИКОҲЛАР. Давоми:
2. Шартсиз никоҳлаш (ҳалоллаб беришни ният қилиш).
Талоқ қилинган аёлнинг валийси ва унинг собиқ эри томонидан ҳеч қандай шарт ёки келишув бўлмасдан, бошқа биров яхшилик қилиш мақсадида уларни яна қовуштирмоқчи бўлиб, ўзича мустақил ҳаракат қилиб, унинг
ниятидан ҳеч ким бохабар бўлмаган ҳолда ўша аёлга уйланиши жоизми ва кейин талоқ қилса, аввалги эрига аёл ҳалол бўлиб қоладими?
Бу масалада уламолар ихтилоф қилишган.
• Ҳанафий, Шофеий мазҳабининг уламолари уни жоиз деб айтишган, чунки ниятнинг ўзи шариатда эътиборга олинмайди. Зоҳирида никоҳнинг шартлари топилгани учун никоҳ саҳиҳ бўлади, унинг нияти эса ўзига,
деб айтишади.
• Лекин Моликий ва Ҳанбалий мазҳаб уламолари ҳалоллаб бериш ниятида уйланиш «Ҳаллолаб берувчига ҳам, ҳалоллаб берилаётганга ҳам Аллоҳнинг лаънати бўлсин!» ҳадисининг ҳукмига киришини айтишган. Уларнинг наздида бундай никоҳ ҳаром ва ботил ҳисобланади. Ботил ҳисоблангани боис бундай никоҳ билан аёл олдинги эрига қайта олмайди.
Шайхулислом раҳимаҳуллоҳ фақат шу масалага тааллуқли «Баёнуд-далил ало бутлонит-таҳлийл» номли 600 саҳифалик китоб ёзган. Шайхулислом ёзади: «Ҳалоллаб берувчи кишининг никоҳи ҳаром ва ботил, бундай никоҳ аёлни олдинги эрига ҳалол қилмайди. Ўртада келишувнинг бор-йўқлигидан ва никоҳ ақдидан олдин ёки кейин шарт қўйилган-қўйилмаганидан қатъи назар бундай никоҳ ботилдир».
Иккинчи эр ўзича яхшилик қилиб оилани яраштириш мақсадида ушбу ишга қўл урган бўлса ҳам, барибир бу никоҳ ботил ҳисобланади.
Мана шу сўз шариатимизда кучли қавл ҳисобланади.
Бу никоҳнинг ботиллиги ҳақида далилларни зикр қилиб ўтамиз.
Биринчи далил: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо деди: «Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳалол қилиб берувчини ҳам, ҳалол қилиб берилган кимсани ҳам лаънатладилар».
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг лаънатларидан бу ишнинг катта гуноҳ эканлигини тушунамиз, лекин никоҳлаб олса, никоҳнинг ботил эканига алоҳида далил керак», дейилса, мана шу ҳадиснинг ўзи унга далилдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисда ҳалоллаб берилаётган кишини — олдинги эрини ҳам лаънатлаганлар.
Нима учун олдинги эри лаънатланди?
Иккинчи никоҳининг ботиллиги учун аёл аввалги эрига ҳалол эмас. Ҳалол бўлмасдан туриб никоҳига олса, лаънатга лойиқ бўлади. Агар аёл аввалги эрига ҳалол бўлганида, собиқ эр лаънатланмаган бўларди. Демак, ҳадисдан
ҳалоллаб бериш никоҳи ботил эканлиги тушунилади.
Иккинчи далил:
Агар ҳалоллаб бериш ниятида қилинган никоҳ жоиз
бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар уч талоқ қўйилган аёлларни шу никоҳга йўллаб қўйган бўлардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қачон бир ишни танлаш ихтиёри берилса, енгилини ихтиёр қилардилар. Агар ҳалоллаб бериш орқали муаммодан чиқиш мумкин бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирор саҳобага «Уч талоқ қилинган аёлларни ҳалоллаб беринглар, аввалги эрига қайтсин», деб айтган бўлардилар. Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи
ва салламнинг замонларида ҳам, саҳобаларнинг даврида ҳам бирон маротаба бундай иш содир бўлмаган. Ҳолбуки, ўша пайтда ҳам аёллар уч талоқ қилинган.
Учинчи далил:
Саҳоба ва тобеинлардан қилинган ривоятлар.
Биринчи ривоят:
Саид ибн Мансур «Сунан» китобида Имрон ибн Ҳорис Суламийдан ривоят қилади: «Бир киши Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг олдига келиб деди: «Амаким аёлига уч талоқ бериб қўйиб, ўкиниб ўтирибди». Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Амакинг Аллоҳга осий бўлган эди, энди ўкиниб ўтирибди. Шайтонга итоат қилган эди, Аллоҳ унга бирор бир йўл қолдирмади!» деб жавоб берди. Савол берган киши сўради: «Агар амакимга билдирмасдан
аёлига уйлансам, кейин аёли амакимга ҳалол бўладими?»
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу деди: «Ким Аллоҳни алдашга уринса, Аллоҳ уни алдаб қўяди!» Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг фатвосига кўра бу Аллоҳни алдашга уринмоқ ҳисобланади. Ибн Аббосдан фатво сўраб келган киши ҳеч қандай шартсиз, келишувсиз амакисининг аёлига уйланиш ҳақида сўраган эди...
Иккинчи ривоят:
Сулаймон ибн Ясор раҳимаҳуллоҳ деди: «Усмон ибн
Аффон розияллоҳу анҳуга «Бир киши аёлни аввалги эрига
ҳалоллаб бериш мақсадида уйланган экан», деган масала
кўтарилди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу иккaласининг орасини ажратиб юборди ва шундай деди: «Аёл биринчи эрига қайтмайди, фақат ўзи хоҳлаб бошқа бировга турмушга чиқиб, (кейин ундан ажрашсагина) қайтиши
мумкин». Аёл ўзи хоҳлаб турмушга чиқмаган бўлса, ҳатто иккинчи эри билан бирга ётса ҳам, аввалги эрига қайта олмайди.
Учинчи ривоят:
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан аёлни эрига ҳалоллаб бериш ҳақида сўрашди. Ибн Умар розияллоҳу анҳу деди: «Бу зинонинг айнан ўзи! Агар Умар розияллоҳу анҳу сизларни шу иш устида топганида, яхшилаб жазолаган бўларди». Бу ривоятни Абу Бакр ибн Абу Шайба «Мусаннаф»да келтирган.
Тўртинчи ривоят:
Табароний «Мўъжамул кабийр» китобида ривоят қилади: «Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг олдига бир киши келиб сўради: «Бир киши аёлини уч талоқ қўйган экан, кейин талоқ қўйган кишининг укаси акасига аёлини ҳалоллаб бериш мақсадида унга билдирмасдан, ҳеч қандай келишувсиз аёлни никоҳига олди. Шу билан аёл аввалги эрига ҳалол бўладими?» Ибн Умар розияллоҳу анҳу қуйидагича жавоб берди: «Йўқ, фақат рағбат билан қилинган никоҳдан кейингина қайта олади. Биз бу ишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида зино деб билар эдик».
Шайхулислом раҳимаҳуллоҳ ушбу ривоятни зикр қилиб деди: «Бу ривоятнинг санади кучли, ровийлари ишончли кишилардир. Ушбу ривоят фақатгина ҳалоллаб бераман, деган яширин ниятнинг ўзи ҳам саҳобаларнинг наздида зино эканлигини англатади».
ДАВОМИ БОР.

Comment
Share
Send as a message
Share on my page
Share in the group