ИНСОНЛАР ИЧИГА ЖИН КИРАДИМИ?
#ақида
❓296-CАВОЛ: Инсонларнинг ичига жин кириши ҳақида сўрамоқчи эдим. Баъзи видеоларда шу нарсаларни кўряпмиз, инсонни ичига жин кириши мумкинми? Олдиндан раҳмат!
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсонга жин кириш масаласи уламолар ўртасида ихтилофли масала ҳисобланади. “Умдатул Қорий” китобининг соҳиби Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳ бу борада Шайх Абул Аббоснинг сўзини келтирганлар: "Жубоий, Абу Бакр Розий, Муҳаммад ибн Закариё каби баъзи мўътазилалар ва бошқалар жиннинг мавжудлигини иқрор қилиш билан бир қаторда инсоннинг баданига жин киришини инкор қилганлар ва бир жасадда икки руҳ бўлишини амри маҳол иш санаганлар. Аммо бу хатодир".
Имом Абулҳасан Ал Ашъарий “Мақолоту аҳлис-сунна вал жамоа”да зикр қилишича жинлар инсоннинг баданига киради. Бунга Бақара сураси 275-оятни далил қиладилар:
الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا لَا يَقُومُونَ إِلَّا كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنَ الْمَسِّ
яъни: “Судхўрлар (қиёмат куни қабрларидан) жин чалиб кетган одам каби (ҳолатда) турадилар...” (Бақара сураси 275-оят).
Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғли Абдуллоҳ айтади: Мен отамга: “Баъзилар жинлар инсоннинг баданига кирмайди, дейдилар”, – дедим. Отам: “Ёлғон айтадилар. Қара, ахир жин инсоннинг тилидан гапиради”, – дедилар. Абу Довуд Умму Абондан ривоят қилган ҳадисда: “Чиқ, эй Аллоҳнинг душмани!” – дейилади. Шунингдек, Усома ибн Зайднинг ҳадисида ҳам: “Чиқ, эй Аллоҳнинг душмани. Албатта, мен Аллоҳнинг Расулиман!” – дейилган. Шайх Абдулжаббор айтадилар: Жинларнинг жисми ҳаво кабидир. Шунинг учун улар инсоннинг баданига кириши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. @fatvouz