Кунимиздаги айрим устозларни тинглаганда худди Ҳасан Басрий , Иброҳим Адҳам, Абдулқодир Жийлоний каби зотларнинг даврига тушиб қолгандек гўё уларнинг сояси ва шарпасини ҳис қилаётгандек бўламан. Кўз ўнгимда минг йил олдинги Бухоро гавдаланади, хаёлимда гуваладан қилинган пастқам кулба пайдо бўлади, қамишдан ясалган бўйра устида деворга суянганча жуббасига ўралган Шайх ўтирибди, бошида салласи, унинг атрофида шогирдлари қунт билан берилиб тингламоқда. Липиллаган қора чироқ ёруғида сарғайиб кетган қўл ёзма китобидан ўқиб шарҳлайди.
Устоз Husayn Buxoriy ни тинглаганимда ана шундай тасаввурлар ва ҳиссиётлар уйғонади. Чунки у тазкиятун нафс, руҳий тарбия, қалбни поклаш хусусида чуқур билимга эга. Ҳозирги давр билан ўтмиш орасидаги мустаҳкам силсиланинг давомчиси, мустаҳкам занжирдаги пишиқ ҳалқа. Ундан ўша ўтмишдаги улуғ зотларнинг нафаси келади.
У болалигидан илмий муҳитда ўсди. Ўн ёшга кирмай дадасидан айрилди, онаси ниҳоятда Художўй аёл эди, Навоийнинг муножот ғазалларини айтиб юрарди. Эски ўзбек ёзувида битилган жулдур бир китобни қайта қайта ўқийверарди. Саҳар уйғониб узоқ пайт Аллоҳга ёлвориб дуо қилар, "Эй Роббим, болаларим тарбиясини сенга топширдим" деб илтижо қиларди.
Дадаси вафотидан кейин онаси норасида Ҳусайнхон ва акаси Ҳасанхонни Қуръон устозига олиб боради. Меҳрибон ва интизомли устоз қўлида Қуръонни пишиқ ёдлайди. Қишнинг узун тунларида Қуръонни намозда ўқиб хатм қиларди. Қаҳратон қиш, сомонсувоқ хонада печка ёнмоқда, свет ўчган, шам ёруғида ҳали мўйлаби сабза урмаган Ҳусайнхон ва Ҳасанхонлар навбатлашиб намозга ўтади, устози эса орқада туриб уларга иқтидо қилади, адашган жойида луқма бериб туради. Ана шундай фидойи устозлар қўлида тарбия топди улар. Унда ҳеч қандай шубҳа бўлмаган Аллоҳнинг каломи тошга ўйилган нақшдек уларнинг қалбига ўрнашди.
Ундан кейин араб тилини ўрганишни бошлади. Мавароуннаҳр мадрасаларида қадимдан ўқитилган дастур асосида араб тили ва шаръий фанларни бир бошдан тартиб билан ўрганарди, китобдан китобга ўтган сари билими ошарди. Ака укаларда зеҳн кучли эди, янги сабоқни тез қабул қилар ва тез ўзлаштирарди, унинг устига меҳнаткаш тиришқоқ ва интизомли эди. Уларнинг одобини ва эҳтиромини кўрган устозлар янада меҳр билан дарс берар, уларнинг ўзлаштиришида тез унум бўларди.
Улар ҳамма қатори умум таълим мактабларини ҳам аъло баҳоларга битирди, диний таълим мактабдан кейин бўларди.
Булар бўш вақтида китоб мутолаасига шўнғирди, мумтоз ва замонавий ўзбек адабиётидан энг сара асарларни ўқирди, назм ва насрни бирдек яхши кўрар, жаҳон адабиёти дурдоналарини ҳам севиб ўқирди. Сал улғайгач Ҳазрат Навоий, Бедил, Машраб ва Саъдий Шерозий асарларини мустақил ўқиб шарҳлар ёрдамида маъноларини тушунишга ҳаракат қиларди, шу тарзда буларда тил малакаси ва бадиий савия шаклланди.
Ҳусайн Бухорий ўз ватанидаги илмларни қиртишлаб ўргангандан сўнг таҳсилни давом эттириш учун дунё тамадунига бешик бўлган Мисрга йўл олади. У ердаги қадимий илм даргоҳи Ал-Азҳарга кириб замонасининг энг забардаст уламолари қўлида таълим олади. У ерда ҳам расмий дарслар билан биргаликда мустақил мутолаани ҳам давом эттиради. Турли соҳаларда дурдоналарни ўқиб ҳазм қилади. Ҳозирги дарслари ана шу асарларни ўқиб синтез қилганларининг қаймоғи дейиш мумкин.
Эгизакларда муштарак жиҳатлар бўлгани ҳолда ўзига хос хислатлар ҳам бор, айрим фазилатлари бирида бошқасиникидан кўпроқ ёки устунроққа ўхшайди. Масалан Ҳасанхон домлада виқор ва ҳайбат ғолиброқ келса, Ҳусайнхон домлада ҳалимлик, устозларга хос меҳр -шафқат кучлироққа ўхшайди .
Акаси каби Ҳусайнхон домланинг илму ҳикматга йўғрилган дарсларини тинглаганда нубувват чашмасидан чиқаётган зилол сувдан қониб ичаётгандек бўласиз. Бу зилол сув қалбдаги дардларга малҳам, руҳиятдаги иллатларга даво бўлади, юракни кенгайтириб ажиб бир ҳаловат бағишлайди, ердаги ташвишлардан бироз узилиб фаришталар турган самога чиқаётгандек бўласиз.
Қадимги Мавароуннаҳр, Туркистон, Буюк Турон заминидан чиққан минглаб уламоларнинг вориси ва давомчиси бўлиб келаётган бу кишиларда айнан мана шу диёрнинг руҳини ҳис қиласиз. Бу халққа,бу заминга,бу тарихга ва бу маданиятга бўлган юксак эҳтиромни ва кучли муҳаббатни туясиз. Улар ўзимизда етишиб чиққан органик маҳсулот, шу ернинг сувидан ичган , ҳавосидан нафас олган, шунинг учун бу ернинг одамларини ҳам яхши тушунади .
Икки устозда ҳам ватанни ҳур, фаровон ва кучли кўриш истаги яққол намоён бўлади. Нажот фақат илмда эканини бот-бот таъкидлайди ва бу хусусда ўзлари ўрнак кўрсатади. Икковлари ҳам доимий ўқишда, ўрганишда ва изланишда яшайди. Булар миллат учун бебаҳо хазинадир.
Бошқа устозлар ва толиби илмлар қатори бу эгизакларни ҳам Аллоҳ ҳифзи ҳимоясида асрасин. Узоқ йиллар илми, ҳикмати ва тажрибаси билан халқимизга фойдаси тегиб хизмат қилиб юришларига муваффақ қилсин.
Дунё ва Охиратда саодат офият ва муваффақиятлар берсин.
Fayzuddin Mumin

Comment
Share
Send as a message
Share on my page
Share in the group