ШАМОИЛНОМА КИТОБИНИНГ ДАВОМИ
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ!
35-БОБ. РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ
КУЛГИЛАРИ ҲАҚИДА КЕЛГАН РИВОЯТЛАР
(Унда 9 та ҳадис бор: 226-234)
229 – Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен жаннатга биринчи кирадиган кишини ҳам, дўзахдан охирги чиқадиган кишини ҳам биламан. Қиёмат куни бир киши олиб келиниб, “Унга энг кичик гуноҳларини кўрсатинглар”, дейилади. Катта гуноҳлари ундан беркитилади. Шунда: “Сен фалон, фалон ва фалон кунда (мана шу гуноҳларни) қилгансан”, деб айтилади. У (айбига) иқрор бўлади, инкор этмайди. Шу билан бирга катта гуноҳларидан қўрқиб туради. Шунда: “Унинг ҳар бир гуноҳи ўрнига савоб беринглар”, дейилади. (Ҳалиги киши:) “Менинг шундай (катта) гуноҳларим бор эди. Уларни бу ерда кўрмаяпман!” дейди”, деб марҳамат қилдилар. Абу Зар айтади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулганларини кўрдим. Ҳатто озиқ тишлари кўринди”.
Шарҳ. Жаннатга энг биринчи кирадиган инсон – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари. Дўзахдан энг охири чиқадиган инсон жаннатга охирги бўлиб киради. Шундан кейин дўзахда фақат абадий қолувчилар, яъни, кофирлар қолади. Осий мусулмонлар эса гуноҳларига яраша азобланиб, кейин Аллоҳнинг раҳмати билан у ердан чиқарилади. Агар банда қилмишига пушаймон бўлиб, чин дилдан тавба қилса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини
савобли амалларга алмаштиради. Бу ҳам У Зот фазлу карами улуғлигидандир.
Бу ерда зикр қилинаётган мусулмон киши гуноҳ-маъсиятга ботган, аммо тавба қилмай ўтиб кетган. Шунинг учун дўзахда айбига яраша жазоланиб, кейин шафоат билан жаннатга киритилади.
Ҳадисда айтилишича, қиёмат куни бир киши олиб келинади. Шунда Аллоҳ таоло фаришталарга: “Бу кишига ўзининг номаи аъмолидаги кичик гуноҳларини кўрсатинглар”, деб буюради. Катта гуноҳлари эса яширилади. Ундан: “Сен фалон йилнинг фалон ойида, ҳафтасида ёки кунида фалон ишни
қилганингни биласанми?” деб сўралади. У айбига иқрор бўлади, айтилган бирон нарсага эътироз билдирмайди. Ҳалиги киши катта гуноҳлари учун жазоланишдан қўрқиб туради. Зеро, кичик гуноҳлари учун шу қадар ҳисоб қилинаётган экан катта гуноҳлар қолиб кетармиди?!. Шу пайт Аллоҳ таоло
малоикаларга: “Бу бандам чин дилдан тавба қилгани (ёки Менга итоат этгани, гуноҳини тан олгани ёки ундан қўрқиб тургани) учун ҳар бир гуноҳи ўрнига савоб беринглар”, деб марҳамат қилади. Шунда ўша киши: “Менинг шундай гуноҳларим бор эди. Уларни бу ерда кўрмаяпман”, дейди. Қизиқ! Аслида у айнан катта гуноҳларидан қўрқиб турганди. Аллоҳ кичик гуноҳларини кечириб, ўрнига савоб берганида катта гуноҳлари учун ҳам каттароқ савоб берилишига кўз тика бошлади. Аллоҳнинг раҳматини кўриб, унинг қўрқуви кетди. Ўрнига умид пайдо бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам озиқ тишлари кўринадиган даражада кулишларига мана шу ҳолат сабаб эди. Бундан чиқди, одам бир нарсадан ҳайрон қолганида ёки ажабланганида черагадан чиқмаган ҳолда кулиши жоиз. Лекин бундай воқеалар
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳаётларида жуда кам бўлган. Кўпинча табассум қилардилар. Биз у зот ҳаётларида кўп қилинган амалга эргашамиз. Аслида у зот бизни кўп кулишдан қайтарганлар, “Кулишни кўпайтирманглар. Чунки у қалбни ўлдиради49”, деб таълим берганлар. Бу тавсияга амал қилган инсон қалби саломат бўлади, ҳурмат-эътибори сақланади.
230 – Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мусулмон бўлганимдан бери Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени тўсмаганлар. Қачон мени кўрсалар, кулардилар”.
Шарҳ. Яъни, Жарир ибн Абдуллоҳ мусулмон бўлганидан бери Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳузурларига киришига қаршилик қилмаганлар. У зот қачон Жарирни кўрсалар, кулги билан қарши олардилар. Бошқа ривоятларда табассум қилганлари айтилган.
231 – Жарирдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени тўсмаганлар. Мусулмон бўлганимдан бери қачон мени кўриб қолсалар, табассум қилардилар”.
Шарҳ. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рафиқул аълога риҳлат қилишларидан қирқ кун олдин мусулмон бўлган. У зот Жарирга ўзгача муомалада бўлардилар: уни олдиларига киришдан тўсмас, қачон кўрсалар, хурсанд бўлганларидан жилмаярдилар.
Бунда ҳам ибрат бор. Инсон қалби Исломга мажбурлаш ёки зўравонлик эмас, чиройли муомала ва табассум билан мойил қилинади. Исломдаги бардавомлик ҳам гўзал муносабат билан бўлади.
Бу ривоятда янги мусулмон бўлганларга қандай муносабатда бўлиш ҳақида амалий кўрсатма берилган.
ДАВОМИ БОР

Comment
Share
Send as a message
Share on my page
Share in the group