ТОЛИБИ ИЛМНИНГ АЛДАНИШИ
Ҳар йили минглаб йигит-қизлар илм толибига айланадилар. Аммо уларнинг ичидан Беруний ёки Ибн Сино, Муҳаммад Хоразмий ёки Замахшарий етишиб чиқмайди. Албатта, бунинг бир қанча хос сабаблари бор, аммо сабаблар ичида бир сабаб бор. Бу ўзини алдаш касаллигидир.
Аксар илм изловчилар ҳеч нарса ўрганмаган ва ўқимаган ҳолларида ўзларини ўқигандек кўрсатишни истайдилар. Ҳатто буни севадилар. Масалан, кўп китобларни сотиб олишади. Кўп китобларни олдларига очиб, териб қўйишади. Кўрган одам уларни илм оляпти деб ўйлайди. Аслида, илм олмайди. Ёки ҳар хил эски-янги китобларни кўтариб у ёқдан бу ёққа, у кутубхонадан бу кутубхонага қатнашлари мумкин. Ўзларига берилган йилларни, чекланган вақтни ана шу тариқа зое қилиб юборадилар. Ота-она болам ўқияпти деб ўйлайди. Аммо бола ўқимаётган бўлади. Айрим айёрроқлари эса икки сатрни ўқиб олиб, ўшани ота-онасига, устозига, тенгдошларига айтиб, жуда кўп илм олгандек бир тасаввурот чизиб беради. Ана шундай “талаба”лардан йироқ бўлинг. Касали сизга ҳам юқади. Ўзингизда ана шу хасталик бўлса, тезда даволанинг.
Илм одами ҳар куни ўқимаса, ўсмайди. Ўсмаса, таназзулга қараб кетади.
Ўзини алдаган одам энг катта хоиндир. Томчилаган қатралар тошни тешгани каби ҳар куни ўқиган одам, албатта, олим бўлади. Унга илм уфқлари очилади. Илм унинг амалига, оладиган нафасига, яшайдиган умрига, дунё ва охиратдаги мақомига, кашфларнинг калитига, ҳидоятнинг нурига айланади.
Акром МАЛИК
12. 07. 2023.