Translation is not possible.
#Бордир
 
Ғазал.
 
Мени виждонсиз деманг, менинг виждоним бордир,
Мен ҳам одам боласи, яхши - ёмоним бордир!
 
Гоҳида хато қилиб, гоҳ истиғфор айтаман,
Аллоҳга дилдан тавба, қилган замоним бордир!
 
Хисларга асираман, минг турли ҳис бор манда,
Ичимда битта Мусо, битта Ҳомоним бордир.
 
Мени кибрли деманг, тупроқдан менинг аслим,
Кибр яратганга хос, бунга иймоним бордир.
 
Айбимни кӯраверманг, маломат қилаверманг,
Мен ҳам бир муслимаман, яхши томоним бордир?!
 
Дунё синов ҳаёти, мен мархамат толиби,
Яратган Зотга, доим яхши гумоним бордир!
 
Раҳматин толибиман, ислоҳга муҳтож банда,
Ҳидоятни топишга, балким имконим бордир?!
 
Хақ йӯлида курашдан, тӯхтама  ҳеч Фатхия,
Роббим иноят қилган, қалам, камоним бордир.
 
Фатхия Туркистоний
 
17. 02. 2025
 
T.me/fathiya_turkistoniy
Send as a message
Share on my page
Share in the group